Тошкент Жиззахга кўчириладими? Мамлакатимизда янги пойтахт шаҳар қуриш таклиф қилинди

Тошкент Жиззахга кўчириладими? Мамлакатимизда янги пойтахт шаҳар қуриш таклиф қилинди

Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззах вилоятининг бепоён бўш ерларига кўчириш, у ерда Темуркент номли янги пойтахт қуриш таклиф қилинди.
ЎзАда ёзувчи Эврил Туроннинг Олтин ўлка номли эссеси эълон қилинибди. Унда ёзувчи, жумладан, пойтахтни Тошкентдан бошқа жойга кўчириш, пойтахт сўзини эса бошкент деб ўзгартириш ҳақида ҳам фикр юритади.
Ёзувчининг фикрича, Тошкент Ўзбекистоннинг бир чекка қисмида ( Қозоқюртнинг биқинида ) жойлашган ва бу ерга, масалан, Қашқадарё ё Сурхондарё, Қорақалпоғистон ё Хоразм, Андижон ё Фарғонадан етиб келиш учун қанча вақт, қанча маблағ, қанча ёқилғи кетади... яъни: триллион, триллионлар! .
Эврил Турон бошкент юртнинг ўртароқ қисмида бунёд этилиши керак деб ҳисоблайди, зотан давлатчилик тарихи шундай . Шунинг учун пойтахтни Жиззах вилоятига, Ғаллаорол-Булунғур туманлари оралиғидаги бўшлиққа. Агар бошкент Ғаллаорол, Зомин ва ёхуд Боғдон ҳудудларида қурилса, миллиард-миллиард долларлар тежалади. Чунки бузиладиган уйлар йўқ .
Қозоқлар саҳрода Остонани қуриб, ўзига пойтахт қилди, биз ундан-да маҳобатли пойтахт қура оламиз, деяпти Эврил Турон ва шундай қўшимча ҳам қиляпти: Мен, замон келиб, шон-шуҳратга тўлғувчи бу бошкентга шундай ном берилишини истайман: ТЕМУРКЕНТ! (агар шундай бўлса, Ўзбекистон пойтахти учун яқинда чизилган логони бемалол ишлатса бўларкан, қаранг).
Хўп, Остонага ўхшаган янги пойтахт ( Темуркент )ни қуриш учун пулни қаердан оламиз? Эврил Турон бунинг ҳам ечимини айтган: Ер ости, усти бойлиги тежаб ишлатилса; Ўмарилган миллиардлар ($) ўзбек ғазнасига қўйилса; 25 йиллик олтин Ватанга қайтарилса; Коррупция илдизи таг-туги билан чопилса; Юртда шаффоф декларация ўтказилса; Ҳашарга чет эл давлатлари тортилса... .
Маълумот учун, Ўзбекистон деган давлат жаҳон харитасида 1925 йил февралида, Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланишдан сўнг пайдо бўлган. Унинг биринчи пойтахти эса, манбаларга кўра, Бухоро шаҳри бўлган (Ўзбекистон деган давлатни ташкил этиш ҳақидаги йиғилишлар ўша ерда бўлган, ҳужжатлар ўша ерда имзоланган). 1925 йил апрелида пойтахт Бухородан Самарқандга, 1930 йил августида эса Самарқанддан Тошкентга кўчирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!