“Казахстанская правда” газетаси “Марказий Осиёнинг уйғониши: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида” мақоласи орқали Астанада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви муносабати билан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг фикрларига эътибор қаратган:
– Кейинги ўн йиллик минтақамиз учун ҳал қилувчи бўлиши аниқ ва бу тарихий имкониятдан қанчалик самарали фойдаланишимиз фақат ўзимизга боғлиқ. айтилади. Глобал геосиёсий нотинчлик шароитида биз минтақада ишонч ва умумий бўлинмас хавфсизлик маконини яратдик, минтақавий ҳамкорлик йўлидаги тўсиқларни олиб ташладик, кўп қиррали ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янада юқори босқичга олиб чиқиш учун замин яратдик.
Марказий Осиё периметри бўйлаб давом этаётган мураккаб ҳарбий-сиёсий вазиятда мудофаа сиёсати ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик зарур. Минтақавий хавфсизлик архитектурасини яратиш, жумладан Марказий Осиё учун хавф-хатарларнинг олдини олиш чора-тадбирлари каталогини ишлаб чиқиш алоҳида долзарб аҳамият касб этади.
Марказий Осиёда ажралмас хавфсизлик маконини шакллантириш, анъанавий ва янги таҳдидларга қарши курашнинг асосий масалаларини ҳал қилишда комплекс ёндашувларни излаш, муаммоларнинг олдини олиш ва тегишли масалаларни ҳал қилиш чораларини ишлаб чиқиш минтақа давлатлари учун асосий устувор йўналишлардир. Шунингдек, айни йўналида БМТ ва бошқа халқаро, минтақавий ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилиш жуда муҳим.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.