Тоқаев ва Назарбоев: Қозоғистонлик раҳбарлар Байденга табрик йўллади

Тоқаев ва Назарбоев: Қозоғистонлик раҳбарлар Байденга табрик йўллади

АҚШ Демократик партиясидан номзод Жо Байден Американинг йирик медиалари унинг ғалабаси ҳақида маълум қилгандан сўнг ўзини АҚШнинг янги сайланган президенти деб эълон қилди.

Шу муносабат билан қатор хорижий давлат етакчилари унга табрик йўллашмоқда, жумладан, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев.

Жаноб Жо Байденни АҚШ президенти этиб сайлангани билан самимий муборакбод этаман. Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилишга умид қиламиз”, – дея ёзди Тоқаев "Twitterʼдаги саҳифасида.

Шунингдек, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳам Жо Байденни АҚШдаги президент сайловларида қозонган ғалабаси билан табриклади.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик келгусида ҳам икки давлат халқлари равнақи мустаҳкамланишига умид билдирди”, – дейилган унинг Телеграммасида.

Табрик сўнгида Назарбоев Жо Байденга давлат ишида муваффақият тилаган.

Қайд этиш жоизки, Байденнинг сайловдаги ғалабаси ҳақида Американинг йирик ОАВлари маълум қилди. Овоз беришнинг расмий натижалари ҳозирча эълон қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!