Токиода фаластинликлар хотираси учун митинг уюштирилди

Токиода фаластинликлар хотираси учун митинг уюштирилди

Токиода Ғазо касалхоналарида ҳалок бўлган фаластинликлар хотирасига бағишланган митинг ташкил этилди. Намойиш пойтахтнинг асосий савдо марказларидан бири, Шинжуку махсус палатасида бўлиб ўтди.

Япония пойтахтидаги ўнлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари ва мусулмон мамлакатлари фуқаролари дунёдаги энг гавжум темир йўл вокзалларидан бири – Шинжукуга келишди.

“Ғазо очиқ ҳаво касалхонаси” дея номланган акция доирасида фаоллар пиёдалар йўлагига ётиб олиб, шифохоналарда ҳалок бўлган, Фаластин байроғи ёки қизил чойшаб билан ўралган марҳумларни ифодалашга ҳаракат қилган.

Намойишчилар, шунингдек, ҳалок бўлган болалар рамзи сифатида “қонли” кафанга ўралган қўғирчоқларни ерга териб қўйишди.

Вокзал ёнидан ўтаётган пиёдалар қамал ҳудудидаги шифохоналардаги тасвир, товуш акс эттирилган кўрсатувни томоша қилиш имконига эга бўлди.

Одамлар “Исроилга қарши санкция қўлланг!” ва “Япон халқи Фаластин халқи билан бирга” шиорларини кўтариб юрган.

Исроилни геноцидда айблаган Халқаро суд қарорида Тель-Aвивдан 1 миллионга яқин фаластинлик бошпана топган Рафоҳга ҳужумни зудлик билан тўхтатиш талаб қилинган.

Саккиз ойдан буён давом этаётган уруш Ғазонинг аксар ҳудудини вайронага айлантирди. Маҳаллий аҳоли озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармон билан боғлиқ кучли танқисликка дуч келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!