Тожикистонда президентликка номзодларнинг охирги рўйхати аниқ бўлди

Тожикистонда президентликка номзодларнинг охирги рўйхати аниқ бўлди

Тожикистонда 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловида қатнашадиган номзодларнинг якуний рўйхати маълум бўлди. Мамлакатдаги етти сиёсий партиядан биттаси сайловда қатнашмасликка қарор қилди.  

Тожикистон коммунистик партияси президентликка номзод сифатида ўз етакчиси Меҳрож Абдуллаевни кўрсатди.

Халқ демократик партияси, Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва Ёшлар иттифоқининг номзоди эса амалдаги президент Имомали Раҳмон бўлди. 

Президент сайловида Аграр партияси номидан унинг етакчиси Рустам Латифзода, Социалистик партиядан Абдуҳалим Ғаффоров, Демократия партиядан Саиджаъфар Усмонзода, Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода қатнашади. 

Социал-демократик партия эса сайловга бойкот эълон қилди. Унинг етакчиси Раҳматилло Зойиров партия тарафдорларини сайловда қатнашмасликка чақирди. 

Тожикистонда президент сайлови охирги бор 2013 йилнинг 6 ноябрида бўлиб ўтган ва унда олти номзод ичидан Имомали Раҳмон 83,92 фоиз овоз билан ютиб чиққан эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!