Тожикистон терма жамоаси сардори Ахтам Назаров “Андижон” клубига ўтди

Тожикистон терма жамоаси сардори Ахтам Назаров “Андижон” клубига ўтди

30 ёшли ҳимоячи янги клуби билан Анталиядаги йиғинга йўл олди ва у ерда 2024 йил охиригача шартнома имзолайди.

“Истиқлол” ҳамиша қалбимда! Мен ҳар доим жоним билан сизлар билан бўламан ва сизлар учун қайғураман!”, - дея 10 йил давомида ўйнаган жамоаси билан хайрлашди.

Ўтган мавсумда “Андижон” Ўзбекистон Суперлигасига қайтган бўлса, эндиликда биринчи давра олдидан ўз таркибини янги келганлар билан мустаҳкамламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!