Тожикистон маҳаллий ҳокимият органлари коррупцион тузилмалар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Тожикистон маҳаллий ҳокимият органлари коррупцион тузилмалар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

2024 йилнинг биринчи олти ойида Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан 1267 та коррупция ва иқтисодий жиноятлар аниқланиб, 694 нафар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Сулаймон Султонзода 9 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Энг кўп коррупция ҳолатлари шаҳар ва туманлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ижроия органларида аниқланган – 151 та жиноят.

Султонзоданинг сўзларига кўра, энг коррупциялашган соҳалар орасида:

🔹Таълим ва фан - 100 та жиноят,
🔹электр тақсимлаш тармоқлари – 80 та,
🔹соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя – 74,
🔹мудофаа - 70,
🔹ер тузиш ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тузилмалари – 54 та,
🔹қишлоқ хўжалиги – 50,
🔹банк сектори - 35 та жиноят.

Умуман, 2024 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан 258 та молиявий текшириш ўтказилиб, улар натижасида 251,1 миллион сомоний зарар аниқланган. Ушбу зарарнинг 240,5 миллион сомони давлатга қайтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!