Тожикистон чегарачилари етти нафар афғонни отиб ўлдирди

Тожикистон чегарачилари етти нафар афғонни отиб ўлдирди


Улар тожик-афғон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган.

Тожикистон чегарачилари Таҳор вилоятининг чегарадош Навобод қишлоғида чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган етти нафар афғонни отиб ўлдирди. Бу ҳақда «Ҳашт-э Субҳ» портали хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳодиса 9 апрель, сешанбага ўтар кечаси содир бўлган.

«Ушбу гуруҳ шахслар Тожикистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган. Тахор вилоятидан олинган маълумотларга кўра, бу шахслар наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланган. Ҳалок бўлганлар Тахор ва Бадахшон вилоятлари аҳолисидир. Қурбонларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган», — дейилади хабарда.

Толибон ҳаракатининг Таҳордаги вакиллари ва Тожикистон расмийлари ҳозирча бу воқеага расман изоҳ беришмаган.

Тахор вилояти Афғонистон шимоли-шарқида, Тожикистон чегарасига яқин жойда жойлашган. Шарқда Бадахшон вилояти, ғарбда Қундуз, жанубда Панжшир вилояти, жануби-ғарбда Бағлон вилояти, шимолда Тожикистоннинг Хатлон вилояти билан чегарадош.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги «Ациа-Плус»га бу борада «республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига мурожаат қилган маъқулроқ» эканини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!