Тингланг! Юрий Шатуновнинг тақдим қилишга улгурмаган сўнгги қўшиғи (ВИДЕО)

Тингланг! Юрий Шатуновнинг тақдим қилишга улгурмаган сўнгги қўшиғи (ВИДЕО)

"Ласкового мая" гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатуновнинг қариндошлари унинг сўнгги қўшиғини — хонанда ҳаёти давомида чиқаришга улгурмаган "Каждому свое" қўшиғини чиқаришди, дея хабар беради СтарХит.

Янги композициянинг премьераси унинг дафн маросимининг эртасига бўлиб ўтди.

Ижрочи ўлимидан бир неча ҳафта олдин қўшиқ устида ишлашни тугатганди. Ушбу композиция Шатуновнинг келажакдаги альбомига киритилиши керак эди, аммо энди улар уни алоҳида чиқаришга қарор қилишди.

Видео Шатуновнинг YouTube'даги расмий каналида 29 июнь куни пайдо бўлди. Бир неча соат ичида трек ярим миллиондан ортиқ кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Юрий Шатунов 22 июндан 23 июнга ўтар кечаси ўткир юрак етишмовчилиги натижасида Москвадаги касалхонада вафот этди. Хонанда 48 ёшда эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!