Freedom Holding асосчиси ва бош директори, Қозоғистон Шахмат федерацияси раҳбари Тимур Турлов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти этиб сайланди. Сайлов 26 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган FIDE Бош ассамблеясида ўтказилди.
Президентлик учун уч нафар номзод — Турлов, немис тадбиркорлари Ян-Хенрик Бюттнер ва Вадим Розенштейн курашди. Биринчи турда Турлов 96, Розенштейн 76, Бюттнер эса 20 овоз олди. Ҳеч бир номзод зарур кўпчилик овозини тўплай олмагани учун иккинчи тур ўтказилди.
Иккинчи турда Турлов 110 овоз билан ғалаба қозонди. Розенштейн 85 овоз олди.
Шахмат бўйича 15-жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд Турлов билан биргаликдаги сайлов рўйхати таркибида FIDE президенти ўринбосари этиб сайланди.
38 ёшли Турлов FIDE тарихида сайланган энг ёш президент бўлди. У Москвада туғилган, 2022 йилда Россия фуқаролигидан воз кечиб, Қозоғистон фуқаролигини олган.
2018 йилдан бери FIDE президенти лавозимини Аркадий Дворкович эгаллаб келаётган эди. У 2026 йил июль ойида Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилганидан сўнг президентлик вазифасини вақтинча тўхтатган ва янги сайловларда иштирок этмасликка қарор қилган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.