"TezJet" авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўймоқда

"TezJet" авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўймоқда

Қирғизистоннинг "TezJet" авиакомпанияси Бишкек Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Биринчи парвоз 2024 йил 3 сентябрга белгиланган.

Бишкек — Тошкент Бишкек йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари McDonnell Douglas MD-80 (М83) самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

"TezJet" 2013 йилда ташкил этилган Қирғизистон авиакомпанияси бўлиб, «Манас» аэропортида (Бишкек) жойлашган ва Қирғизистон шаҳарларига парвозларни амалга оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!