Тейлор Свифтнинг концертида теракт уюштиришни режалаштирган икки киши ҳибсга олинди
Австрияда Тейлор Свифтнинг концертида теракт уюштиришни режалаштирган икки киши ҳибсга олинди. Гумонланувчилар ИШИДга алоқадор бўлиши мумкин.
"Полиция маълумотларига кўра, бир гумондор Венадан 75 километр узоқликдаги Терниц шаҳрида қўлга олинган. Тинтув пайтида 19 ёшли австрияликдан “кимёвий моддалар” топилди. Австрия Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги директори Франц Руфнинг айтишича, гумонланувчи яқинда “ИШИДга содиқлик қасамёди”ни қилган", деб ёзади Австриянинг Kurier нашри.
"Пойтахт Венада яна бир гумондор ҳибсга олинган. Полиция у ҳақида қўшимча маълумот бермади. яна учтаси қидирувга берилган", дея қайд этади Die Zeit.
Теракт хавфи ҳақидаги хабарлар фонида Тейлор Свифтнинг Венадаги учта концерти ҳам бекор қилинди, деб хабар бермоқда BBC.