Термизда она 2-синфда ўқийдиган ўғлини 20 миллионга сотмоқчи бўлди

Термизда она 2-синфда ўқийдиган ўғлини 20 миллионга сотмоқчи бўлди

2019 йилнинг 1 февраль куни термизлик Н.Н. Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2019 йил январь ойининг ўрталарида Термиз шаҳар ҳудудида шахсий ишлари билан юрган вақтида Термиз шаҳарда яшовчи Зубайда (исм шарифлар шартли равишда ўзгартирилган) исмли аёл билан танишиб қолганлиги ва ушбу аёл ўзининг ҳозирда Термиз шаҳар ҳудудида жойлашган мактабнинг 2-синф ўқувчиси бўлган Арслонбек исмли ўғлини 25.000.000 сўмга сотиш мақсадида юрганлини ва Зубайданинг ушбу ишлари қонунга хилоф иш эканлиги ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизматининг UZ24 га хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 2 февраль куни вилоят ИИБ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари томонидан Термиз тумани А.Навоий маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Зубайда 2-синф ўқувчиси бўлган ўғлини 20.000.000 сўмга Н.Н.га сотаётган вақтида тезкор тадбир вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, З.Ж.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!