Брюссел Telegram'нинг фойдаланувчилар сони тўғрисидаги аниқ маълумотларни тақдим этиш бўйича Европа Иттифоқининг янги қоидаларини бузиш эҳтимоли бўйича текширув ўтказмоқда.
Ҳуқуқий экспертлар мессенжер 45 миллион фойдаланувчи чегарасидан паст бўлиб қолиш учун Европа Иттифоқидаги мавжудлиги ҳажмини камайтирган, деб гумон қилмоқда. Ушбу чегарадан юқори компаниялар стратегик онлайн платформалар ҳисобланади ва Европа Иттифоқининг қатъий қоидаларига бўйсунади.
✍️ Февраль ойида Telegram Европа Иттифоқида 41 миллион фойдаланувчиси борлиги ҳақида хабар берган эди. Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунига кўра, Telegram шу ойда янгиланган рақамни тақдим қилиши керак эди, бироқ буни аниқ рақамларсиз амалга оширмади ва фақатгина «Европа Иттифоқида ўртача ойлик фаол фойдаланувчилари 45 миллиондан сезиларли даражада кам» эканини айтди.
Европа Иттифоқининг икки амалдори янги маълумотларни тақдим этмаслик DSA қоидаларини бузиш деб ҳисобланганини айтди ва Европа Иттифоқи текшируви фойдаланувчилар сонининг «жуда катта онлайн платформалар» чегарасидан ошиб кетганини кўрсатиши мумкинлигини қўшимча қилди.
❕ Бундай белгилаш қоидаларга риоя қилиш ва контентни модерация қилиш, учинчи томон текширувлари ва Европа Комиссияси билан мажбурий маълумотлар алмашинуви бўйича катта мажбуриятларни талаб қилади, деб ёзади FT.
Европа Иттифоқи тергови Франциядаги кенг кўламли тергов билан параллель равишда олиб борилмоқда. Париждаги терговчилар мессенжер асосчиси Павел Дуровни шифрлаш калитларини ширкат разведка хизматларига беришдан бош тортгани сабабли жиноий фаолиятга шерикликда айбламоқда.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.