Тайван Хитойга Узоқ Шарқдаги ерларни Россиядан қайтариб олишни таклиф қилди

 Тайван Хитойга Узоқ Шарқдаги ерларни Россиядан қайтариб олишни таклиф қилди

Тайван президенти Лай Цинде оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида, агар Хитой ҳудудий яхлитлигини тиклаш зарурати туфайли Тайванга даъво қилаётган бўлса, Пекин Россиядан Узоқ Шарқдаги “тарихий ерлар”ни талаб қилиши кераклигини айтди.

"Нега Россия Айгун шартномаси асосида босиб олган ерларни қайтариб бермаслиги керак? Россия ҳозир энг заиф ҳолатда. Аммо Пекин буни ҳудудий яхлитликни эмас, балки Тайванга босим ўтказиш орқали “халқаро майдонда гегемонлик”ни кўзлагани учун қилмаяпти", — деди Тайван етакчиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!