Таниқли ҳинд актёри 53 ёшида вафот этди

Таниқли ҳинд актёри 53 ёшида вафот этди

Ҳиндистонлик таниқли актёр Ирфон Хон 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Қайд этилишича, бир неча йил аввал унга нейроэндокрин ўсимтаси ташхиси қўйилган. Касаллик туфайли актёр фильмлардаги суратга олиш жараёнини бекор қилган.

Нашрнинг қайд этишича, актёрнинг ўлимига тўғри ичак инфекцияси сабаб бўлган.

Ирфон Хон нафақат Болливуд, балки Голливудда ҳам танилган эди. У «Харобадан чиққан миллионер», «Биллу сартарош», «Юра даври олами», «Пи ҳаёти», «Янги ўргимчак одам» ва «Инферно» каби фильмларда рол ижро этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!