Сўнгги Хива хонининг тақдири қандай якун топган?

2019 йилнинг декабрь ойида Киевдаги «Ярослав Вал» нашриётида келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган украин ёзувчиси Григорий Гусейновнинг «Шарқдан эсган шамол» номли китоби нашр этилди. Биз учун муҳим томони, китобда сўнгги Хива хони Саид Абдуллахон ва унинг оиласининг Украинадаги ҳаёти тўғрисида қимматли маълумотлар тақдим этилган. Зеро, ушбу оила 1920 йилда Москвага олиб кетилганидан кейинги тақдири ҳақида ишончли маълумот шу пайтгача йўқ эди.