Хонанда Феруза Каримова 40 млн сўмдан зиёд жарима тўлайдиган бўлди
Суд мажлиси давомида аниқланишича ижрочи Феруза Каримова “Дастингдан” номли қўшиғини ижро этишда ҳамда барчанинг эътиборига етказишда шоира М.Ахрарованинг “Дод дегим келяпти дастингдан” номли шеърига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини бузган.