Тадқиқот: Эрталаб бир нечта «будилник» ўрнатиш юрак билан боғлиқ муаммоларга ва депрессияга олиб келади.
Ҳар бир будилник тана учун стрессдир ва баъзилар буни ҳар куни эрталаб бир неча марта бошдан кечиришади. Бундай уйғониш уйқу фазасини бузади ва чарчоқ, кайфият бузилиши ҳамда хавотирга олиб келади.
Бу доимий давом этаверса, соғлиқ билан жиддий муаммолар юзага келиши мумкин.
Шунингдек, “Кортизолнинг ҳаддан ташқари кўпайиши сизни ортиқча вазнга олиб келади. Шундай қилиб, сигнал чалганда, тезда туринг. Шунда сиз ўзингизни яхши ҳис қиласиз! ”
Унутманг, яхши уйқу гигиенаси сизнинг жисмоний ва руҳий саломатлигингизнинг катта қисмидир. Шундай экан, ўзингизга ортиқча жисмоний ва руҳий стрессни келтириб чиқарманг." , - дейди мутахассис.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).