Тадбиркорлик учун бериладиган 9 субсидия тури ҳақида биласизми?

A A A
Тадбиркорлик учун бериладиган 9 субсидия тури ҳақида биласизми?

Тадбиркорликни ривожлантириш учун, албатта, сармоя керак бўлади. Бизнесини энди бошлаган, маблағи кам тадбиркорларни давлат қандай қўллаб-қувватлайди? Кимларга тадбиркорлик учун субсидия берилади? Қандай турдаги субсидиялар, қанча миқдорда ва қайси мақсадлар учун? Субсидияни олмоқчи бўлганлар қаерга мурожаат қилиши керак? Ариза қандай ёзилади? Қуйидаги маълумотлар шу ҳақида бўлади.

1. Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия

Бу субсидия тури ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгаларига берилади. Улар енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Аризада томорқа ер эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт церийаси ва рақами (ID-карта рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги, томорқа ерга эгалик ҳуқуқи мавжудлиги ҳамда сўралаётган субсидиянинг тури кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун томорқа ер эгаси шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир оилага фақат бир марта берилади.

2. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия

Субсидия ишсиз, кам таъминланган оиланинг аъзоси ёки ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга берилади. Улар қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этиш ёки қишлоқ хўжалиги кооперативига ихтиёрий аъзо бўлиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Агарда таъсисчилар сони икки ва ундан ортиқ бўлса, уларнинг бирининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилинади.

Аризада ишсиз шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт церийаси ва рақами (ID-карта рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келганлиги ва қишлоқ хўжалиги кооперативининг қайси фаолият тури билан шуғулланишини ҳамда сўралаётган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори кўрсатилади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун ишсиз шахс шахсан жавобгар ҳисобланади.

3. Қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга дастгоҳ харид қилиш учун субсидия

Бу субсидияни «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчи юридик шахслар олиши мумкин. Улар учтадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳларини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий фаолият юритаётган манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

Аризада корхона номи, СТИР рақами, сотиб олинадиган дастгоҳлар тўғрисида маълумот ҳамда яратиладиган янги иш ўринлари сони, «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига аъзолик маълумотномаси кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун уюшма аъзоси жавобгар ҳисобланади.

4. Қўл меҳнати учун ускуналар сотиб олишга субсидия

«Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектига берилади. Тадбиркор камида битта иш ўрни яратиш шарти билан қўл меҳнати учун харид қилинадиган ускуналарга сарфланган харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий фаолият юритаётган манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Аризада тадбиркорлик субъектининг номи, СТИР рақами, қўл меҳнати учун харид қилинадиган ускуналар тўғрисида маълумот ҳамда яратиладиган янги иш ўрни, «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмасига аъзолик маълумотномаси кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун тадбиркорлик субъекти шахсан жавобгар ҳисобланади.

5. Балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш учун субсидия

Аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича «Ишга марҳамат» мономарказларидаги ўқув курсида ўқиш истагида бўлган жисмоний шахслар ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризада жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт церийаси ва рақами (ID-карта рақами), хонадонида балиқ етиштириш мақсадида «Ишга марҳамат» мономарказларидаги ўқув курсида ўқиш учун сўралаётган субсидия миқдори кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун жисмоний шахс жавобгар ҳисобланади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

6. Асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия

Субсидия Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар учун берилади. Улар фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризада ишсиз фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт церийаси ва рақами (ID-карта рақами), ишсизлиги, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»нинг бирида турганлиги, ўз фаолиятини бошлаш учун харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуролларининг номи, сўралаётган субсидия миқдори, тадбиркор сифатида давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун ишсиз фуқаро жавобгар ҳисобланади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

7. Бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз шахсга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия берилади. Тадбиркор ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали ариза билан мурожаат қилиши керак.

Аризада ишсиз шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт церийаси ва рақами (ID-карта рақами), сўралаётган субсидия миқдори, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги кўрсатилади, шунингдек, фаолиятини амалга ошириш учун ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг ижара шартномаси нусхалари ҳамда банк реквизитлари илова қилинади.

Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги ишсиз шахс жавобгар ҳисобланади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

8. Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун субсидия

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхона ёки микрофирмани давлат рўйхатидан ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик субсидия олиши мумкин. Улар ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

Аризада ишсиз шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт церийаси ва рақами (ID-карта рақами), ишсизлиги, якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхона ёки микрофирма бўлиб рўйхатдан ўтмоқчилиги, сўралаётган субсидиянинг турини кўрсатади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун ишсиз шахс жавобгар ҳисобланади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

9. «Уста-шогирд» анъаналари асосида ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган усталарга субсидия

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида касб-ҳунарга ўқитиш қийин бўлган ва қонунчиликда кўрсатилган касбларни «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшлар ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталар шогирдларни тайёрлаш ёки иш ҳақи билан таъминлаш учун субсидия олиши мумкин. Улар субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Бунда:

шогирд — аризада фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт церийаси ва рақами (ИД-карта рақами), ўрганмоқчи ёки ўрганаётган ҳунарининг номи, сўралаётган субсидия тури ҳамда устанинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт церийаси ва рақами (ИД-карта рақами), субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи, шунингдек, устанинг тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ёки «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги кўрсатилади;

уста — аризада фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт церийаси ва рақами (ID-карта рақами), ўргатмоқчи ёки ўргатаётган ҳунар номи, сўралаётган субсидия тури ва субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи, тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ёки «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги кўрсатилади, шунингдек, «уста-шогирд» анъаналари асосида қабул қилган шогирдларни (фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда) рўйхати илова қилинади.

Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлигига шогирд ёки уста жавобгар ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

АҚШ Украинада абадий уруш ўтказиш истагини эълон қилди

Бу ҳақда профессор Питер Кузник РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди .

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Нью-Деҳлида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Эстония ва Россия ўртасида жанг чиқишига сал қолди

Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

Россия Украинада янги ҳужумни бошлади

Россия музокараларни манипуляция воситаси сифатида қўлламоқда, тинчликка жиддий интилиш кўрсатмаяпти.

Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи ҳибсга олинган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

“Гуруч сотиб олмайман!” — Япония вазирининг баёноти мамлакатда норозилик келтириб чиқарди

Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Доллар кескин тушди, евро кўтарилди! Марказий банк 20 май учун янги курсларни эълон қилди

Марказий банк 20 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Украина тақдири ҳал бўладиган ҳафта яқинлашмоқда

Бу ҳақда у Римда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс билан музокаралар чоғида айтиб ўтди.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

Путин ва Трамп 2 соат суҳбатлашди: тинчликка умид пайдо бўлдими?

Путин ва Трамп суҳбатлашди. Уларнинг суҳбати тахминан 2 соат давом этди. Россия раҳбари аллақачон матбуот олдига чиқди.

Дунёдаги энг йирик иш берувчилар рўйхати эълон қилинди

Жаҳондаги энг катта учта иш берувчи ташкилот қаторида қуйидагилар турибди.

АҚШ молия вазири: Божлар яна оширилиши мумкин

АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди, деб хабар берди «Блумберг» телеграм-канали.

Руминияда президентлик сайлови: Бухарест мэри етакчилик қилмоқда

Руминияда президентлик сайловининг иккинчи турида овозларнинг 90 фоизи санаб чиқилган ҳолда, Бухарест мэри — ҳокимият коалицияси номзоди 53,67 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.

Дуров Францияни Руминия сайловларига таъсир ўтказишга уринишда айблади

Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.

Исроил Ғазога озиқ-овқат импортига рухсат берди

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняхунинг идораси хабар берди.

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини 2027 йилгача имзолайди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта маълум қилди.

Ғазодаги ҳужумда бир кечада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Сомалида ҳарбий хизматчиларнинг портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда СМС Сомали телеканали Ҳ ижтимоий тармоғида маълум қилди .

Мадриднинг асосий аеропортини 500 га яқин уйсизлар эгаллаб олган

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги асосий аеропортда яшовчи уйсизлар сони 500 нафарга етди.

Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид

Франсия президенти Эммануел Макрон Ғазо секторидаги гуманитар ҳолатни «инсонпарварликка зид» деб баҳолади.

Путин кўпроқ Украина ҳудудларини эгаллаб олишга қодир эканлигига ишонади, аммо Трампни қаттиқ асабийлаштиришни истамайди - CNN

Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.

Америка қамоқхонасидан 10 нафар маҳбус ҳожатхона тешигидан қочиб кетди - Reuters

Қочқинлар кетишдан олдин деворга табассум белгисини чизиб, "Биз айбдор эмасмиз" ва "Бу жуда осон бўлди, лол" деган хабарларни қолдиришга улгурди.

Favqulodda ҳолатларда нима қилиш керак?

Муҳим телефон рақамлари маълум қилинди.

FT: Путин АҚШ, Европа ва Украина тайёрлаган 22 банддан иборат сулҳ режасини ҳатто кўриб чиқишни ҳам истамади

Нашр манбаларига кўра, ушбу 22 банддан иборат режа Украина ва АҚШ амалдорлари ўртасидаги телефон суҳбатида батафсил муҳокама қилинган.

Россия Истанбул музокараларида Харкив ва Сумини босиб олиш билан таҳдид қилган — The Economist

Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.

АҚШ Европа қитъасидан қисман қўшин чиқариш масаласини муҳокама қилади

АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.

Жабалия вайроналари остидан инграган овозлар эшитилмоқда

Жабалиядаги гувоҳлар вайроналар остидан ҳамон фарёдлар эшитилаётганини айтмоқда.

Мединский: "ҳеч қачон русларни алдашга ва улардан бирор нарса ўғирлашга уринманг"

Мединский музокараларнинг биринчи куни ҳақида Бисмаркка нотўғри нисбат берилган иқтибослар билан сўзлади.

Албания бош вазири Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди

Албания бош вазири Эди Рама Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Мединский: "ҳеч қачон русларни алдашга ва улардан бирор нарса ўғирлашга уринманг"

Мединский музокараларнинг биринчи куни ҳақида Бисмаркка нотўғри нисбат берилган иқтибослар билан сўзлади.

Албания бош вазири Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди

Албания бош вазири Эди Рама Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди.

Трампнинг триллион долларлик ташрифи: Яқин Шарқдаги тарихий сармоялар!

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.

Россия ҳарбийлари журналистлар қўним топган меҳмонхоналарни қасддан ўққа тутмоқда

Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.

Истанбулда тинчликка янги қадам: Россия ва Украина 1000 киши алмашиши бўйича келишди!

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Истанбулда бўлиб ўтган Россия ва Украина делегациялари учрашуви натижалари ҳақида гапирди.

Исроил армияси Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларига ҳужумларини давом эттирмоқда

Wafa ахборот агентлиги хабар қилишича, Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Қирғоқ шимолидаги Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларида рейдлар ўтказиш, биноларни бузиш ва аҳолини кўчириш амалиётларини давом эттирмоқда.

Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Аёл йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкентдаги ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди

Ёнғин тўғрисида хабар 23:58 да келиб тушган бўлиб, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 00:03 да етиб борган

Андижонда вояга етмаган бола Spark ҳайдаб, ЙТҲга учради

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Барселонада автомобиль футбол мухлислари устига ҳайдалди

Бу ҳақда BBC хабар берди.

Фаластинлик қочқинлар сони 7 миллионга етди

Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.

Трампнинг "Мега келишуви": Яқин Шарқ учун янги тартиб

Бу ҳақда Israel Hayom юқори мартабали манбага таяниб ёзади.

Берлиндаги Фаластин тарафдорлари намойишида 10 нафар полициячи яраланди

Бу ҳақда Билд нашри хабар берди .

ФҚБнинг собиқ раҳбари Трампга таҳдид солаётган пайтда қўлга олинди

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик департаменти раҳбари Кристи Ноэм Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Англия жанубидаги тарихий автомобиль ишлаб чиқариш маркази ёниб кетди

Бу ҳақда “Репорт ” хабар бермоқда Ойна маҳаллий ҳокимият органларига таяниб.

Ғазодаги қурбонлар сони 53 мингдан ошди

2023 йил 7 октябрда Исроил ҳарбий тажовузи бошланганидан буён Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 53 010 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди, деб ёзади Anadolu.

"Уларнинг вазифаси - Москвадан вовуллаш": Украина Ташқи ишлар вазирлиги Лавров ва Захарованинг баёнотларига муносабат билдирди

ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.

Россиянинг нефт экспортидан тушуми апрель ойида кескин камайди — ХЭА

Март ойига нисбатан тушум 1,13 млрд долларга камайган. Бу экспорт ҳажми ёки нархдаги пасайиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.