Табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлди

Табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида шу йил 8 декабрь куни “Мароканд” МФЙда яшовчи, нафақахўр Қ.С. уйида электр чироғини ёққан вақтида хонага ўрнатилган иситиш печи қувуридан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада Қ.С. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ёзмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Риштон туманида жорий йилнинг 8 декабрь куни “Пандигон” МФЙда яшовчи Т.Н. уйи ётоқхонасида электр чироғи ўчиб ёниши натижасида, хонада бўлган иситиш печидан сизиб чиқиб тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада Т.Н. ва бирга яшовчи 5 ойлик қизи Ш.С. турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!