7 октябрь куни Сурхондарё вилояти Денов туманидаги деҳқон бозори ёнида 1969 йилда туғилган Ш. исмли шахс ишқий муносабатда бўлиб келган М. исмли аёл ва унинг турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уларга жароҳат етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Ш. 1980 йилда туғилган М. билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Ўзаро жанжал оқибатида у М.нинг бўйин соҳасига ошхона пичоғини тираб жароҳат етказган. Уни ҳимоя қилишга уринган турмуш ўртоғи А.нинг эса кўкрак қафасига бир маротаба пичоқ уриб, қасддан ўлдиришга ҳаракат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.