Сурхондарёда йигит 18 ёшли опасини ўлдириб қўйди

Сурхондарёда йигит 18 ёшли опасини ўлдириб қўйди

Сурхондарёда ука опасини уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов aniq.uz'га маълум қилди.

Музработ туман ИИБ навбатчилик қисмининг жорий йил 11 август куни соат 01:30 ларда берган хабарига кўра, Музработ тумани “Фидокор” маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган Ф.Ж. “йигитлар билан муносабатга киришиб юрганлиги” сабабли ўзининг укаси 2008 йилда туғилган А.Ж. томонидан таёқ ва метал жисм билан калтакланган. Қиз бошига ва танасининг турли жойларига тан жароҳати етказилганлиги натижасида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.08.2024 йилда туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!