Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Президентнинг 02.03.2017 йилдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2813-сон ва 01.03.2022 йилдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сон қарорлари ижроси ўрганилди.
Ўрганишда, Жарқўрғон туманида фаолият кўрсатиб келувчи “КТ” МЧЖ раҳбари А.Қ.га Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан узумзор ва томчилаб суғориш тизимини жорий этиш учун ажратилган 2,5 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари талон-торож этилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан “КТ” МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".
Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.