Сурхондарёда жиян тоғасини пичоқлаб қўйди

Сурхондарёда жиян тоғасини пичоқлаб қўйди

Жорий йилнинг 4 май куни Сурхондарё вилояти Узун тумани “Хурсанд” маҳалласи “Дазара” қишлоғида жиян ўз тоғасини пичоқлаб қўйди.

Бир-икки кун илгари буюрилган уй юмушларини бажармагани учун тоға жиянини тергайди. Табиийки бу жиянга ёқмайди. Ўсмир қулоқсизлигига жавобан тоға томонидан тарсаки билан жазоланади. Балоғат босқичидаги қизиққонликми, ёлғиз она тарбиясида вояга етаётгани сабаб бўлибми муқаддам судланмаган, вояга етмаган Д.Ж. тоғасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказади.

Юз берган воқеадан пушаймон тоға жиянининг қилмишига ўзи сабабчи эканлигини айтмоқда.

Жабрланувчи даъво қилмаётган бўлса-да, ҳолатга қонуний баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!