Суриянинг Исроил босиб олган Жўлон тепаликларига Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШ президенти Дональд Трампнинг номини бермоқчи.
Жўлон тепаликлари 1967 йилги урушда Исроил томонидан босиб олинган. Аммо халқаро ҳамжамият уни Исроил ҳудуди деб тан олмаган эди. Биринчи бўлиб АҚШ президенти Трамп ҳудудни Исроилники деб тан олди. Шу боис Исроил бу ҳудудни Трамп деб аташга қарор қилган.
Барча исроилликлар президент Трампнинг Исроилнинг Жўлон тепаликлари устидан суверенитетини тан олганидан жуда мамнун. Мен Исроил ҳукумати Жўлон тепаликларида жойлашаётган янги жамоани президент Дональд Трамп номи билан аташ ҳақида резолюция қабул қилишига эришмоқчиман , деган Нетаняҳу видеомурожаатида.
Жўлон тепаликлари Сурия пойтахти Дамашқдан 60 км жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, 1200 км2 майдонни эгаллаган.
Ҳудудда 30 та яҳудий манзилгоҳи қурилиб, ҳозир у ерда яҳудийлар ва сурияликлар ёнма-ён яшайди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.