Ас-Сувайда вилоятида ўтиш даври ҳукумати кучлари ва друзлар тоғли ўзини-ўзи мудофаа бўлинмалари ўртасида содир бўлган қуролли тўқнашувларда камида 356 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 55 нафар тинч аҳоли вакиллари ва 79 нафари ўзини-ўзи мудофаа жангчилари бўлган. Барқарорликни тиклаш учун Дамашқдан юборилган Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг махсус кучлари 189 кишини, ҳукуматпараст араб қабилавий тузилмалари эса 18 милиционерини йўқотди. Исроилнинг 16 июль куни Дамашққа уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида ички хавфсизлик кучларининг яна 15 нафар ходими ҳалок бўлди.
Аввалроқ республика Мудофаа вазирлиги эришилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга кўра, аҳолисининг асосий қисми друзлар бўлган Ас-Сувайда шаҳридан барча ҳарбий кучлар олиб чиқилишини маълум қилган эди. Баёнотда таъкидланганидек, “қўшинлар шаҳарни ноқонуний гуруҳлардан тозалаш ишларини якунлагандан сўнг Ас-Сувайдани тарк этмоқда ва полиция кучлари уни назорат қилади”.
Друзларнинг руҳий раҳбари Шайх Юсуф Жарбуа ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақидаги келишувни олқишлади. “Биз Дамашқдаги ҳукумат билан боғландик ва миллий суверенитетга содиқлигимизни тасдиқладик”, деди шайх Х. “Сурия қонунлари ва қоидаларига мувофиқ Ас-Сувайданинг барча ҳудудларида давлат муассасаларининг иши тикланади”.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.