Суриядаги террорчилар сафига қўшилган яна бир ўзбекистонлик қидирувга берилди

Суриядаги террорчилар сафига қўшилган яна бир ўзбекистонлик қидирувга берилди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Суриядаги террорчилар сафига қўшилган фуқаро халқаро қидирувга берилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 1970 йилда Тожикистоннинг Қўрғонтепа шаҳрида туғилган Алишер Тожибоев ишлаб, пул топиш мақсадида Россиянинг Москва шаҳрига бориб-келиб юрган. Шу орада қурилиш ишларида ишлаб юриб, 2004 йилда чечен миллатига мансуб Ислом исмли шахснинг диний экстремистик оқим ғоялари таъсирига тушган ва ўзи бошчилигида Москва жамоатини ташкил қилган.

Тожибоев 2008 йилда Москвада “Ҳалол” номли тамаддихона очган. Ишлаб, пул топиш мақсадида борган танишларини ишга олиб, бу ерда уларнинг миясини диний экстремистик оқим ғоялари билан заҳарлаб, жамоатини кенгайтирган.

Унга нисбатан 2012 йилда Жиноят кодексининг 244-прим 2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Алишер Тожибоев терговдан яширинган.

Ҳозирда махсус қидирувда бўлган Тожибоев 2013 йилда Москва орқали Туркияга, у ердан Сурияга ўтган. Ҳозирда у Суриядаги халқаро террористик гуруҳлар сафида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!