Москва вилоятидаги Митишида юз берган муштлашувда қатнашган 37 нафар чет эл фуқароси Россиядан чиқариб юборилди ва маҳаллий тадбиркорга нисбатан ноқонуний миграцияни ташкил қилгани учун жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Москва вилояти ИИББ матбуот хизмати раҳбари Татьяна Петрова маълум қилди.
"Суд қарори билан 37 чет эл фуқароси Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юборилди. Аввалроқ бу фуқароларга нисбатан Россия ИИВ миграция бошқармаси "Митишчинское” полиция ходимлари томонидан маъмурий, шу жумладан, миграция қонунчилигини бузганлиги учун протоколлар расмийлаштирилган”, - деди Петрова.
Унинг аниқлик киритишича, 5 август куни полицияга Митиши шаҳрида можаро ҳақида хабар келиб тушди, шундан сўнг 66 нафар яқин чет эл фуқароси полицияга олиб келинди. Уларга нисбатан 134 та маъмурий протокол тузилди, шундан 54 таси - Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖТК)нинг 18.8-моддаси, миграцион ҳисобга олиш қоидаларини бузиш, 65 таси - МЖТКнинг 20.1-моддаси "майда безорилик" ва 15 таси - МЖТКнинг 20.20-моддасига асосан "тақиқланган ёки жамоат жойларида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш".
Кейинчалик 49 нафар қонунбузарга 5 минг рубл миқдорида жарима солинди, сўнгра уларни депортация қилишдан аввал чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди. Улардан 37 мигрант Россияни тарк этди.
"Шунингдек, Пограничная кўчасидаги можаро ҳолатига ойдинлик киритиш мақсадида ИИВ Ички ишлар вазирлиги тергов бўлими терговчиси томонидан Чуваш Республикасида туғилган 54 ёшли аёлга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1 - "Ноқонуний миграцияни ташкил этиш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Аёл мигрантлар яшаган хостел эгаси бўлган ва уларнинг ноқонуний бўлишини ташкил қилган. Унга нисбатан “доимий яшаш жойини тарк этмаслик ва муносиб хулқ атворда бўлиш" тилхат шаклида эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ўтган ҳафтада Москва мэри Сергей Собянин мигрантлар иштирокида можаролар кўпайгани юзасидан муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, полиция томонидан оммавий муштлашув ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан 800 та жиноий иш қўзғатилди. 200 нафарга яқин мигрант депортация қилинди, 17,5 минг нафар кишига мамлакатга кириш тақиқланди.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Видео остида фойдаланувчилар Биринчи президентнинг маънавият ҳақидаги гапларини ёзиб қолдиришган ва Марям Тиллаева оиласига мос эмаслигини таъкидлашган.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.