Бола соғлом ўсишига кўп омиллар таъсир қилади. Бунинг биринчи шарти эса илк даврданоқ уни тўғри овқатланишидир. Гўдакларни озиқлантириш усулларидан энг яхшиси ва хавфсизи эса – бу шубҳасиз, кўкрак сути ҳисобланади.
Она сути чақалоқлар учун энг яхши озуқа, у дастлабки олти ойда бола организмини барча керакли озуқа моддалари билан тўлиқ таъминлаб беради. Ҳар бир онанинг сути айнан ўз фарзандининг эҳтиёжларига мос келади ва баркамол ривожланиши учун зарур бўлган моддалардан таркиб топади.
– Болани кўкрак билан эмизиш она соғлиғи учун ҳам фойдали: камқонликнинг олди олинади, кўкрак бези, ҳатто бачадон бўйи саратони касалликларининг пайдо бўлиш хавфини кескин камайтириши илмий жиҳатдан тўла асосланган, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неонатологи, тиббиёт фанлари доктори Камола СОЛИҲОВА. – Қолаверса, кўкрак билан мунтазам эмизиш она ва бола ўртасида кучли меҳрли алоқани ўрнатиб, ҳам бола, ҳам онанинг руҳий-эмоционал ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва гўдакка ҳимояланганлик, хотиржамлик бағишлаб, мириқиб ухлашини таъминлайди. Ушбу жиҳатлар эътиборга олиниб, бутун дунёда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан болани кўкрак сути билан озиқлантириш доимий тарғиб қилиб келинади. Бу борада ЖССТ томонидан тегишли тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқилиб, ундан тиббиёт тизимида самарали фойдаланилаяпти.
Айтиш керакки, чақалоқларни кўкрак сути билан озиқлантириш халқимизнинг қадимий ва эзгу қадриятидир. Мамлакатимиздаги бирламчи тиббиёт муассасаларидан тортиб, туғруқ мажмуаларигача бўлган бўғинда она ва болага ихтисослашган тиббий ёрдамни узлуксиз ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Шунинг учун ҳам ҳозирда туғруқ мажмуаларида бола туғилган заҳотиёқ онага берилиб, кўкрак сути билан озиқлантириш йўлга қўйилган. Болани кўкрак билан эмизиш 2 ёшгача ва ундан кўпроқ вақт давомида тавсия этилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.