Ҳижоб кийган биринчи фигурали учувчи БААлик Заҳа Лари мусобақаларда иштирок этиши учун Фигурали учиш халқаро федерацияси мусобақа қоидаларини ўзгартиришга рози бўлди, деб ёзади RT.
Гап шундаки фигурали учиш спортида бош кийимда иштирок этиш мумкин эмас. Бошида федерация қаршилик кўрсатган эди, лекин кейинчалик улар мусулмон мамлакатидан бўлган спортчининг вазиятини тушуниб розилик беришди.
Красноярскда бўлиб ўтаётган қишги спорт универсиадасида ушбу мавзу энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлди.
БААлик Заҳа Лари 24 ёшда. У ўз мамлакати номидан фигурали учиш бўйича халқаро спорт мусобақаларида тақдим этаётган биринчи спортчи бўлди. Россия телеканалига берган интервьюсида Лари БААда ушбу спорт тури билан шуғулланишда дуч келаётган мушкулликлар ҳақида сўзлаб берди.
Бизда энг катта муаммо бу муз майдончаларининг йўқлигидир. Бизда ягона қишги спорт мажмуаси Абу Дабида жойлашган. У ерда хоккей ўйналади , - дейди Лари.
Заҳа Ларининг энг катта орзуси Пекинда 2022 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган қишги Олимпия ўйинларида иштирок этишдир. Ҳозирча у Красноярскдаги универсидада иштирок этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Аниқланишича, Яшнобод банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи фуқаро Э.Н. «А.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, «Б.Б.» МЧЖга 120 минг АҚШ доллари кредит ажратилишига эришган
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.