Собиқ ҳоким ўринбосари 7 млрд сўмни ўзлаштиришда айбланмоқда

Собиқ ҳоким ўринбосари 7 млрд сўмни ўзлаштиришда айбланмоқда

Самарқанд вилоятида бош архитектор Бобур Элмуродов қўлга олинди. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.

Вилоят бош меъмори 7 миллиард сўмни ўзлаштиришда айбланмоқда. ОАВ хабарларига кўра, амалдор фуқароларга уйларни бузганлик учун компенсация сифатида асоссиз равишда 7 миллиард сўм берган. Таъкидлаш жоизки, мансабдор шахс ўғирликни бош архитектор этиб тайинланмасдан олдин содир этган. Бунгача у Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Элмуродов шу йилнинг март ойида бош меъмор этиб тайинланган эди. Ҳозирда унга нисбатан 167-модда, 205-модда ва 228-модда бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!