Сирдарёда фожиа: 41 яшар эркак оғир аҳволда

Сирдарёда фожиа: 41 яшар эркак оғир аҳволда

Сирдарё. 2020 йилнинг 22 февраль куни тахминан соат 21:00 ларда 30 ёшли Б.К., Янгиер шаҳри Алишер Навоий кўчасида ўзаро жанжал оқибатида 42 ёшли А.Т., ни қорин қисмига темир қайчи билан уриб тан жароҳати етказган.

Натижада А.Т., шифохонага ётқизилган. Судга оид экспертизанинг 28.02.2020 йилги хулосасига кўра, А.Т. “оғир” тан жароҳатлари олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва Б.К. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!