Шофиркон тумани ҳокими саккизта ёрдамчисини "жазолади"

Шофиркон тумани ҳокими саккизта ёрдамчисини "жазолади"

Бу ҳақида e-qaror ягона электрон тизимида ҳоким фармойиши жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, қуйидаги маҳаллаларда фаолият кўрсатувчи ҳоким ёдамчиларига ҳайфсан жазоси берилди:

✅ Дўрмон МФЙ бўйича А.Ғойибов;
✅ Шибирғон МФЙ бўйича М.Йўлдошев;
✅ Жўйнав МФЙ бўйича С.Ҳожиев;
✅ Мингчинор МФЙ бўйича Ф.Нуруллаев;
✅ Денов МФЙ бўйича А.Йўлдошев;
✅ Нурафшон МФЙ бўйича М.Элмуродов;
✅ Темирчи МФЙ бўйича А.Султонов;
✅ Бобур МФЙ бўйича М.Худойбердиев.

Интизомий жазо қўлланилишининг асосий сабаби қилиб ўзига бириктирилган вазифаларни лозим даражада бажармагани кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!