Шимолий Корея халқаро футболга қайтмоқда

Шимолий Корея деярли 4 йиллик танаффусдан сўнг халқаро футболга қайтмоқда. Шимолликлар охирги марта 2019-йилнинг 19-ноябрь куни ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичи доирасида Ливанга қарши майдонга тушишган эди.
КОВИД пандемияси туфайли Шимолий Корея терма жамоаси ЖЧ саралашининг қолган ўйинларида майдонга тушмаган ва халқаро ўйинлардаги иштирокини тўхтатган эди.
Мана орадан уч йилу тўққиз ой ўтиб, Шимолий Корея олимпия терма жамоаси 19-сентябрь куни Хитой Тайпейига қарши ўйин билан Ханчжоуда Осиё ўйинларининг футбол мусобақасидаги иштирокини бошлайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).