Шайх ҳазратларининг Беларусдаги масжидга ва Чеченистон президентларига қандай алоқаси бор?

A A A
Шайх ҳазратларининг Беларусдаги масжидга ва Чеченистон президентларига қандай алоқаси бор?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1993–2001 йиллар орасида юрт ташқарисида умр кечирди. Дастлабки бир ярим йил Маккаи Мукаррамада, 1994 йил ноябридан 2001 йилгача Ливияда истиқомат қилган эдилар. Ҳазратнинг Ватандан йироқда бўлган йиллари, араб оламининг исломий уламолари билан муносабатлари ва Чеченистон президентлари билан алоқалари ҳақида у кишининг фарзанди Исмоил Муҳаммад Содиқ бизга ҳикоя қилиб берди.

Шайх ҳазратларининг ҳижратдаги йиллари қандай кечган эди?

Шайх ҳазратлари хорижда яшаган даврларида кўплаб исломий ташкилотларнинг анжуманларида қатнашганлар. Агар лўнда қилиб айтадиган бўлсак, Ислом юртларидаги анжуманларда Собиқ Иттифоқ ҳудудидан вакил сифатида қатнашганлар. Собиқ иттифоқ мамлакатлари мусулмонлари муаммоларини ана шу давраларда, йиғинларда кўтаришга ҳаракат қилганлар. Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё ислом олами уюшмасида узоқ йиллар давомида Собиқ иттифоқ бўйича маслаҳатчи лавозимида ва шу ташкилотнинг таъсис мажлиси аъзоси сифатида ҳам хизмат қилганлар. У киши Марказий Осиё ва Собиқ иттифоқ давлатларидаги мусулмонларни араб олами ислом уламолари билан боғлаб турувчи кўприк бўлганлар, десак муболаға бўлмайди.

Ҳозирги кунда турли мусулмонлар ташкилоти раҳбарлари буни эътироф этадилар ва кўп воқеаларни хотирлаб турадилар. Уларни минтақа ислом олимларини боғлаб турувчи кўприк бўлганлар, дейишимизга яна бир сабаб шуки, улар Собиқ иттифоқ даврида мазкур ҳудудда ягона ҳисобланган Имом Бухорий номидаги Ислом институтида узоқ йил мударрис бўлганлар. Кейинчалик мудир ноиби ва мудир бўлиб ҳам иш юритганлар. Шу вақтда Собиқ иттифоқдаги барча мусулмон олимлари мана шу маскандан етишиб чиққан. Тошкентдаги Ислом институтида Татаристон, Бошқирдистон, Кавказ давлатлари, Доғистон каби Собиқ иттифоқдаги мусулмонлар таҳсил олганлар. Шайх ҳазратлари уларнинг айримлари билан устоз-шогирдлик алоқалари бўлган ва айримлари билан бирга ўқиганлар. Шу сабабли ҳам хорижга чиққанларида кўпчиликни танир эдилар. Ўзаро алоқалари кейинчалик ҳам давом этиб турган.

Чеченистон Республикасининг бугунги кундаги Президенти Рамзан Қодировнинг отаси Аҳмад Қодиров билан алоқаларига келсак, юқорида айтиб ўтганимдек, Аҳмад Қодиров Тошкентдаги Ислом институтида ўқиган. У ўқиган вақтларида ҳазратга шогирд ҳисобланган. Аҳмад Қодиров Чеченистоннинг биринчи Президенти бўлган вақтларида ҳам ҳазрат билан алоқалари яхши бўлган ва кўп нарсада Шайх ҳазратлари билан маслаҳатлашиб турар эди. Рамзан Қодиров ҳазратга отасининг устозига, дўстига бўлган муносабатини намоён қилиб, доим алоқада бўлиб турган”.

Шайх ҳазратларининг Ватанга қайтишларига нима сабаб бўлган? Уларга ортиқ таҳдидлар йўқлигини қандай билган эдилар?

“Шайх ҳазратларини Ватанга қайтишлари сабабини кўпчилик билади. 2000 йилларда Самарқандда ўтаётган пресс-конференцияда адашмасам «Озодлик» ёки «Америка овози» радиоси мухбири амалдаги Биринчи Президент Ислом Каримовга савол берган: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонга қачон қайтади ёки қайтиб келса бўладими?» деган мазмунда. Ислом Каримов: «У киши келиши мумкин, Шайхнинг қайтишига ҳеч қандай монелик йўқ», дея жавоб берган. Шундан сўнг ҳазрат қайтишга ҳаракат қилганлар. Маслаҳатлар асосида ҳазрат 2000 йил бошида Ўзбекистонга қайтиб келганлар. Бир ҳафта туриб, бир йил ўтгач, бутунлай қайтиб келганлар ва фаолиятларини шу ерда давом эттирганлар.

Шайх ҳазратлари доим Ватанга қайтишни хоҳлаганлар ва доимо Ватаннинг ўйи билан яшаганлар. Ўша вақтдаги бутун ёзган асарларини ўзбек халқининг таълим тарбияси учун келажакда бўлса ҳам шароит бўлганда нашр этилади деб ёзиб борганлар. Улар фақатгина ўзбек тилида ижод қилганлар. Ўзлари хорижда бўлсалар ҳам, фикрлари доим Ўзбекистонда бўлган. Ўзбек халқини исломий илми, таълим-тарбияси учун хизмат қилганлар. Фақат китоб ёзиш эмас, балки ўша вақтларда «Озодлик», «ВВС», «Америка овози» ўзбек ёки рус тилида эшиттиришлар берадиган радиолар орқали долзарб бўлган масалаларда чиқишлар қилиб турганлар. Саудияда истиқомат қилган дамларида Умра ёки Ҳаж учун борган ўзбек ҳамюртлари билан мулоқот қилиб турганлар.

Яқинда бир воқеа бўлди нашриётимизнинг катта муҳаррири Аҳмад Муҳаммад Турсун Шайх ҳазратлари билан хижратда биринчи учрашганларини хотирладилар. Шунда ҳазрат мен билан кўришиб, биринчи сўраган саволлари «Халқнинг аҳволи қандай, мусулмонларнинг аҳволи қандай?», деганларини таажжуб билан эсладилар. Ота-она ва яқинларини эмас, биринчи халқни сўраган эдилар деб хотирлаб айтиб бердилар. Албатта, ота-она ва қариндош-уруғнинг ўз ўрни бор. Ҳазрат улардан доим хабар олиб турганлар лекин, ғамлари халқимиз, мусулмонларимиз бўлган.

Ҳазрат вафот этганларига 5 йилдан ўтди. Бу муддат ичида хорижлик мусулмонларнинг Ўзбекистонга келиши кўпайди. Бугунги кунда зиёрат туризми йўлга қўйилди. Шунинг орқасидан ҳазратни йўқловчилар ҳам зиёратга келишди. Келганлар албатта биз билан кўришади, ҳазратнинг қабрларини зиёрат қилишга ҳаракат қилишади. Ундан ташқари, ўзим ҳам илмий анжуман ва тадбирлар муносабати билан чет эл сафарига чиқиб тураман, сафарлар жараёнида ҳазратни яхши таниганлар билан узоқ дўстона муносабатда бўлганлар билан ҳам кўришамиз. Ҳазратнинг вафотларидан кейин биз ҳам ҳазрат ҳақидаги хотираларни имкон даражасида йиғиб боришга ҳаракат қиламиз. Хотираларни тасвирга олиб бир мунчасини жамлаб ҳам қўйганмиз. Кўп мулоқотларда ҳазратнинг ислом олами билан бўлган хотираларини айтиб беришади.

Собиқ иттифоқ ҳудудида ҳозирги кунда диний ташкилотларга раҳбар бўлиб турган инсонлардан турли воқеаларни кўплаб эшитамиз. Яқинда Беларусда катта бир масжид қуриб битказилди. Ана шу масжиднинг пойдевори қўйилишига, бу масжид учун ислом оламидан маблағ олинишида ҳам бевосита ҳазратнинг ўзлари иштирок этганлари ҳақида бугунги кунда Беларусь мусулмонлари бошлиғи Абу Бакр ҳазрат сўзлаб бердилар. Масжид 10 йил ичида қуриб битказилди. Абу Бакр ҳазратлари «Аллоҳ раҳмат қилсин, масжиднинг биринчи пойдевори қурилишига Шайх ҳазратларининг ўзлари сабабчи бўлганлар», деб айтдилар. Бу каби фикрларни биз ҳар бир минтақадаги мусулмонлардан эшитишимиз мумкин. Ҳазрат билан биргаликда узоқ муддат фарзанд, шогирд бўлганлигимизга қарамасдан мана шу воқеалар ҳақида хабаримиз бўлмаган. Чунки ҳазрат кўп нарсаларни бевосита тегишли одам билан ҳал қилиб, бизга гапирмаганлар.

Шайх ҳазратлари Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлганларида биринчи бўлиб Саудия Арабистонига борганлари айтилади. Уларни Саудияда қирол одамлари кутиб олгани ростми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ватанни тарк этишга мажбур бўлганларида биринчи Саудия Арабистонига борган эдилар. Шайх ҳазратларини ўшанда Саудия қироллиги вакиллари кутиб олишга ҳаракат қилгани ҳақида мени маълумотим йўқ. Мени билганим шуки, ўша вақтда Ўзбекистонни қачонлардир ота-боболари тарк этган ва ҳозирда Саудияда авлодлари муқим яшаб қолган ва катта мансабга эга бўлган ўзбеклар кутиб олган. Уларга жойлашишга ҳаёт кечиришга ёрдам қилишган. Ундан ташқари, ҳазрат ислом олами уюшмаси таъсис мажлиси аъзоси бўлганлар. Ушбу ташкилот ҳазратга вазифа берган ва уларни Собиқ иттифоқ бўйича маслаҳатчи қилиб сайлаган.

Анора СОДИҚОВА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Зеленский Россияга парад ўтказишга рухсат берувчи қарорни имзолади

Ҳужжат тадбирни ўтказишга рухсат беради ва Қизил майдон ҳудудини парад давомида Украина ҳарбийларини жойлаштириш режасидан вақтинча чиқариб ташлайди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутладилар.

АҚШ Эрон ҳарбийларига ёрдам бергани учун 10 нафар шахс ва компанияга санкциялар жорий қилди

Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси баёнотида айтилган.

Қозоғистон Президенти ҳам Москвага амалий ташриф билан келди

Бу ҳақда Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.