Шавкат Мирзиёев руҳий касалликлар шифохонасида

Шавкат Мирзиёев руҳий касалликлар шифохонасида

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили 26 июнда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида бўлиб, биноларни қуриш ва таъмирлаш, беморларнинг шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган эди. 

Давлатимиз раҳбари жорий йил 15 июнь куни бу ерга яна келиб, бажарилган ишларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Клиникада 4 янги бино фойдаланишга топширилган, қолганлари реконструкция қилиниб, капитал таъмирланган. Тоза ва шинам палаталар, беморлар билан индивидуал ишлаш учун хоналар ташкил этилган, замонавий ташхис ускуналари ўрнатилган.

Бу йўналишда ҳам ишлар бошланди. Бинолар қурилди. Энди илм керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур янги клиникани республикамизнинг шу ихтисосликдаги шифохоналари учун таянч муассасага айлантириш, руҳий касалликларнинг олдини олиш ва бошланғич босқичдаёқ даволаш амалиётини ривожлантириш, бу борада чет элдаги илмий-тиббий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, руҳшунос мутахассислар тайёрлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!