Шавкат Мирзиёев Питсбургдаги синагогада содир этилган отишмада кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ президентига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Питтсбургдаги синагогада содир этилган отишма оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Шанба куни эрталаб Американинг Пенсильвания штати Питтсбург шаҳрида жойлашган синагогада (яхудийлар ибодатхонаси - таҳр.)отишма содир бўлди. РИА Новостининг хабар қилишича, ҳодиса оқибатида саккиздан ўн бир нафаргача киши ҳалок бўлган, энг камида олти киши, жумладан тўрт полиция вакили жароҳатланган.
ОАВ ўз манбаларига таяниб, отишмани 48 ёшли АҚШ фуқароси Роберт Бауэрс содир этганини хабар қилди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.