Шавкат Мирзиёев: 5 йил анча оғир йил бўлди

Шавкат Мирзиёев: 5 йил анча оғир йил бўлди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувларидан ўн биринчиси 13 октябрь куни Навоий вилоятида бўлиб ўтмоқда. ЎзЛиДеп томонидан Навоий шаҳрида янги очилган “Маънавият ва маърифат марказида” ташкиллаштирилган тарафдорлар Шавкат Мирзиёевни аксарият вилоятларда кузатилгани каби “Мирзиёев” дея ҳайқириқлар ва “Инсон қадри” қўшиғи билан кутиб олишди.

Навоийдаги тадбирни номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили, Ўзбекистон қаҳрамони Қувондиқ Санақулов очиб берди ва олиб борди. Ишончли вакил номзоднинг вилоят ривожланиши йўлидаги ишларини, хусусан кимё ва геология соҳасидаги ютуқларини санаб ўтди ва шундан сўнг Шавкат Мирзиёевга сўз берди.

“Ассалому алайкум азиз сайловчилар, чўлларни Навоий номи билан бўстонга айлантираётган азиз юртдошлар. Ўзбекистонимизда бўлаётган ўзгаришларга лаббай деб жавоб бераётган, эртанги кунга ишонч билан яшаётган, узоқ-узоқ қишлоқларда ҳам “ҳаракат қилса бўлар экан-ку” деган иборани таъкидлаётган навоийликлар.

Биласиз, дунё очилмоқда, биз ҳам дунёга очилмоқдамиз. Пандемияда қийин шароитларда ишлашга тажриба орттирдик. Мутахассисларимиз, дори-дармонларимиз етарли. Энди эҳтиёткорлик халқимизнинг ўзига боғлиқ. Чунки коронавирус ҳали ичимизда юрибди.

5 йил анча оғир йил бўлди. Дунё бизнинг ҳаракатларимизга ижобий баҳоларини берди, халқимиз ҳам кўриб турибди. Биринчи кундан бошлаб менинг энг катта ҳаракатим одамларни рози қилиш – инсон қадри ва яна инсон қадри. Халқимиз қўрқувсиз яшаши ва фарзандларимиз камолини кўриши. Биз миллатимиз, тилимиз, диний қарашларимизга қарамай бир оила бўлиб яшаганмиз ва ана шундай яшашда давом этамиз.

Президент сайловлари олдида турибмиз, сайловчиларимиз ўзлари танлаган, ўзлари хоҳлаган, фарзандлари, ўзининг тинчлиги, давлати равнақи учун муносиб бўлган номзодни сайлаши учун барча имконият бор. Мана шу бизнинг демократик ислоҳотларимиз ютуғи, бу борада бизга орқага йўл йўқ энди”, – деди Шавкат Мирзиёев расмий нутқини бошлашдан олдин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (6 )

    Шерзод
    xa oxirgi besh yilni oson bo'ldi deyaolmayman Olot, Sardoba, covid-19 . Eson omon omon yingib o'tayotganimiz uchun xudoga shukur
    Шухрат
    Ростан тан олиш керак - охирги беш йил осон булмади. Лекин беш йил ичидихам анча узгаришлар ва ислохатлар булди, кейинчалигам барчаси яхши булади деган умидтамиз.
    Узбек
    хар битта минтақада сайловчилар билан учрашувлар узига хос ва кўтаринки кайфиятда ўтаяпти, хар битта минтақани муамолари куриб чиқилаяпти, ва бу муаммоларни хал этиш йуллари кўрсатиляпти. бу шубхасиз қувонтиради ва аҳолиниг турмуш тарзи яхшиланишига умид уйғотади.
    nozim sedoy
    Ҳақиқатда ўтган даврда жуда кўп ижобий ўзгаришлар гувоҳи бўлиябмиз, одамлар ҳуқуқий онги ошиб йиллар давомида тўпланган муаммоларини бемалол кўтариб маҳаллий ҳокимият ёки масъул идоралар орқали ҳал қилишга ўрганди.
    nozim sedoy
    Бюрократик тўсиқлар камайиб, давлат хизматлари кўрсатилишида ҳам анча енгилликлар яратилди.
    nozim sedoy
    Сўз эркинлиги, давлат идоралари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги ҳам яхши самара бермоқда.