Сардобадаги тошқиндан омон қолган Қуръон ва Зироат Мирзиёеванинг рўмоли ҳақида (ВИДЕО)

A A A
Сардобадаги тошқиндан омон қолган Қуръон ва Зироат Мирзиёеванинг рўмоли ҳақида (ВИДЕО)

«Ким нима деса деяверсин-у, шу журналист халқи баъзида ҳаддидан ошади-да. Бўлмаса, юриб кетаётган Labo’ни шартта тўхтатиб, ‘Кечирасиз, кўчада фақат болалар, катталар йўқ экан, сиздан интервью олмоқчимиз’ деб, кап-катта одамни ишдан қолдириб ўтирадими?».

Бу Абдусаттор аканинг биз ҳақимизда ўзимизга айтмаган, балки хаёлига ҳам келтирмаган, лекин айтса ҳам минг бора ҳақли сўзлари.

Абдусаттор Ўсаров билан аввалига кўчада гаплашдик. Кейин уйига бордик. Сўнг катта ўғли ва келини яшаётган янги уйга ўтдик. У кишини бир кепкада, бир дўппида, бирда ҳовлида ва бошқа кадрда уйда кўриб ажабланманг, деб олдиндан айтиб қўймоқдамиз-да...

Кетиш

Ўсаровлар Мирзаобод тумани «Навбаҳор» маҳалласида истиқомат қилади.

Бу оила ҳам 2020 йил 1 май тонгидаги сув тошқини хабаридан сўнг кўп қатори таҳлика-ваҳима остида қолган. Ўзига хосликлар-да кам эмас. Катталар саҳарликдан сўнг, ҳовлига чиқиб помидорларни қатқалоқ қилмоқчи бўлган. Ҳали лой экан, ишни икки соатлардан кейинга қолдиришган. Ҳайитгул опа Қуръон ўқишга киришган.

— Китобни ўқий олмадим. Кириллча ёзувдаги Қуръон. Бир абзац ўқидим. Ҳеч қабул қилолмадим. Икки марта ўқидим бир абзацни. Ўхшамади. «Тавба қилдим», дедим ўзимга ўзим. Баландроқ бўлсин деб ёстиқни устига қўйиб ўқиётгандим, чақалоқ йиғлади. Шу пайт хўжайинимга телефон бўлиб қолди. «Сув омбори тошибди» деди. Қўрқдим. Болани ечиб олайми десам, тўхта-чи дейди, — дея сокин гапиради опа.

Аёлнинг айтишича, ўғилларидан бири Учтом қишлоғида туради. Яна бири эса иш билан Эронқишлоққа кетган. «Энди.. жон қирққа бўлиниб кетди», — дея Ҳайитгул опа қўшнисини дуолар қилади. «Эски ‘Москвич’и бор эди. Ҳозир ҳам миниб юрибди. Тиркамаси бор орқасида, юк ортадиган. Шу тиркамага чақалоқ билан чиқдик. У киши бизнинг чақалоғимизни кўрмай қолибди. Ҳайдаб кетаверди. Багажгача чиқиб олди одамлар. Катта йўлга етмасимиздан балонлари ёрилиб кетди. Кейин чақалоқни кўриб ичкарига олди. Битта балон билан етказиб борди».

Ҳайитгул опа чиройли гапиради, лекин энди овози титрар, кўзлари ёшга тўлган эди. «Одамларни кетишини кўрсангиз — худди эски уруш киноларда кўрганмиз-ку, немислар яқинлашганда эвакуация қилади-ку, шунинг ўзи. Биров кўйлакда, биров шиппакда. Чақалоқларни шундай бешикдан суғуриб олган». Аёл энди йиғлай бошлайди. Ўртадаги ноқулайликни енгиш учун Абдусаттор акага юзланамиз. Улар ҳам аёллар ва бола-чақани жўнатиб бўлиб дарҳол йўлга чиққан.

— Устимдаги жомакор билан кетдим, қўйларимиз ва бошқа нарсалар ҳаммаси қолди. Kиссамда бир миллион бир юз минг сўм пул бор эди. У пулга эрталаб макка эктиришга кетамиз, дегандик. Шу билан кетдик. Машина ҳужжатлари, паспортларимизни ҳаммаси қолди. Кўчага чиқсак, маҳалла раиси, ички ишлар ходимлари ва бошқалар турибди. Автобусга чиқиб, бир соатларда Янгиер коллежига бордик. Коллеж ётоқхонасида бизга кўрсатилган хизматларни ҳозир бировга айтсанг, ишонмаслиги мумкин. Коллежда икки кун турганимиздан кейин квартираларга бўлиндик.

«Эвакуация»даги ҳаёт

Ҳайитгул опанинг айтишича, қишлоқдан чиқиб кетганида ҳам хаёли уйида бўлган. Ўша куни тўс-тўполон билан 42 киши — ака-укалар оилалари, қудалари билан бирга Янгиердаги бир қариндошларининг уйига борган. Соат 09:00—10:00 ларда «битта уй оқиб кетибди», деб эшитган, лекин ўз уйи кўчанинг нариги юзида ва янгитдан қурилган иморатлар баланд, сувда оқмайди, деб ўйлаган. «Ўғлимдан уйлар нима бўлди деб сўрасам, бир қатор ҳам лой девор қолмаган деди», — деб эслайди аёл. Шундан кейин у тушкунликка тушган, аммо барибир тошқин қандай бўлишини тасаввур қилолмаган.

«5 май куни, бизникида яшанглар деб қаттиқ айтишгани учун бир қариндошимизнинг ҳовлисига бордик. Сув қандай келганини шу ерда телевизорда кўрдим. Жуда қаттиқ ташвишда қолдим», — дейди опа.

«Бизга уйини берган одамлар боргунимизча ҳамма шароитларни тайёрлаб қўйган экан. Умуман, бир оила учун нима керак бўлса, ҳаммасини тайёрлаган. Ҳокимиятдан бир вакил кўрпа-тўшаклар олиб келганида, унга: ‘Бизга ҳеч нарса керакмас, бу уйда ҳамма нарса бор экан, камчилик йўқ’, дедим. Лекин улар мажбурлаб ташлаб кетди».

Маълум бўлишича, 13 жондан иборат катта оила учун банкда ишлайдиган бир йигит беш хонали уйини бўшатиб берган. «Янгиобод» маҳалласидаги бу уйда ҳамма шароитлар яратиб берилганини Ҳайитгул опа йиғлаб гапиради. Бу ерга яхшилик қўлини чўзиб, кўпчилик келиб кетган. «Икки оғиз илиқ сўзнинг ўзи мадад эди», — деб қўшиб қўяди аёл.

Уйда нима гап?

Абдусаттор ака ҳам уйдаги аҳвол ҳақида қайғурса-да, бир неча кун уйга келолмаган. «Келсак, ҳамма нарса лойда қолган экан. Уйнинг ичи 80 метр лой, ҳовлилар 1,5 метр лой. Сув жуда баланд — 2,5 метр кўтарилган экан. Кўп нарса оқиб кетган, томларни оқизиб кетган, қўйларни шундай босиб қолибди...».

Абдусаттор аканинг уйи цементдан қурилган, шу сабабли ҳам қуламаган. Лекин 2 метр сув ичида қолган ҳовлида аҳвол қанақа бўлиши мумкин? Ўзи ҳовлининг 2 метр сув ичида қолгани қанчалик рост? Ҳартугул суратга олиб қўйишган экан

«Уйга 5 май куни келдик. Уйларимизни чакана одам тозаладими: ички ишлар, миллий гвардия, фарғоналиклар... Битта уйда 40 киши бир ойлаб ишлади, тозалади. Ўша 30 киши битта хонани бир кунда зўрға тозалади. Биз ҳам ёрдам бердик. Мен 5 майдан то ҳозиргача шу ишнинг ичида қайнадим. Бу ишларнинг ўзи бўлгани йўқ, ўн минглаб одам ишлади».

Бугун ичкарига кирган киши бу ерда сув талафоти таъсири бўлганига ишониши қийин. Дид билан амалга оширилган таъмир, саранжом-саришталик, рўзғор буюмлари ҳаммаси бир-бирини тўлдираётгандек.

Мурувват карвонлари

Сардоба сув омборидан зарар кўрган ҳудудлардаги бир неча кунлик сафаримизда ўнлаб одамлар билан суҳбатлашдик. Уларнинг ҳаммаси мурувват кўрсатган одамларга раҳматларини айтди. Ўтган йил берилган кийимларни ҳануз кийишаётгани, уй-рўзғор буюмлари ҳозирда ҳам асқатаётганлигини айтишди. Аммо эҳсон тарқатилаётганда ажратиб қўйиш ҳолатлари бўлгани ҳақида ҳам эшитдик. Ўсаровлар хонадони бу борада ўзини омадли санайди. Улар ҳам тошқин вақти эгниларида қандай кийим бўлса, шу билан қочиб чиқиб кетган. Абдусаттор аканинг айтишича, Мирзаободга Фарғонадан келиб, цех очиб, азият чеккан оилаларга яп-янги кўрпа-тўшакларни тикиб, тарқатишганини айтади.

— Кўрпа-тўшакларни ҳозир ҳам ишлатяпмиз, кийимларни кийиб юрибмиз ҳозир ҳам, оёғимдаги мана бу хайрияда келган пойабзални ҳали ҳам кийиб юрибман, — дейди Абдусаттор ака. — Навоийлик бир йигит бир машинада олиб келди, Тошкентдан бир фурада кўйлак, чопон ташлаб кетишди. Ҳаммага тарқатишди, раисимиз бошчилигида тарқатилди. Одамларга берилган озиқ-овқатлар, кийим-кечакларни чегараси йўқ — ҳаммасидан фойдаланяпмиз ҳозиргача. Навоийдан, Самарқанддан ҳам кийим-кечак, озиқ-овқатлар олиб келишди ўшанда.

Шу жойда Ҳайитгул опа гапни илиб кетади: «Ёрдам жуда кўп бўлди. Биз бу уйга келганимиздан кейин ҳам халқимиз, давлатимизнинг ёрдами билан яшаб турдик. Мурувват ёрдамлари ҳам келди. Янгиердаги уйда яшаганимизда ҳам жуда кўп кийим-кечаклар келди. Кийимсиз, оч ёки кўчада қолмадик ҳеч. Одамлар бешиккача олиб келиб берди. Ўшанда мурувватли халқимизни биз ҳис қилмай қўйган эканмиз, деб ўйладим. Бу бизнинг айбимиз, деб ўйладим».

Аёл яна ниманидир айтмоқчи бўлди. Негадир айтмади. Биз ҳам мажбур қилмадик. Лекин биргалашиб ўғлининг уйига борганимизда, барибир айтди. «Энди айтай, президентимизнинг аёли — Зироатхоним берган», — деди, гапдан гап чиқиб қолганда, бошидаги рўмолини ўзгача бир фахр билан кўрсатиб.

Келини эса бирпасда кўйлагини алмаштириб чиқди: «Мана шу кўйлакнинг матоси ҳам президентимизнинг аёли Зироат хонимдан. Биз яшаб турган уйнинг эгаси чиройли қилиб тикиб берди. Барака топгурлар». Келиннинг айтишича, Ўзбекистон биринчи хоними фақат уларнинг эмас, балки ўнлаб хонадонларда бўлган. Айни зарур вақтда кичик фарзандига аравача, каттасига велосипед олиб келган экан. «Энг муҳими — эътибор», — дейди қайнона-келин бир овоздан.

«Сув омбори бизга керак»

Бу оиланинг президент билан ош-қатиқ бўлиб турган ери йўқ.

Лекин ҳар бир Ўзбекистон фуқароси каби улар ҳам президентга шахсий фикрларини айтишга ўзини ҳақли деб билишади. Зироат хонимнинг совғалари-ку ўз йўлига, Ҳайитгул опа уйида фарғоналик усталар ишлаётганида уларнинг «закунчи»роқ бирига бир гапларни айтиб қўйган.

«Овозингиз қаергача етса ҳам, шу навбаҳорлик оналар номидан президентга айтинг — сув омборни бошқа жойдан қуришсин ёки бизнинг қишлоқни бошқа жойдан қуриб беришсин, илтимос. Ўзим Жиззахдан келин бўлиб тушганман. Қариндош-уруғларимнинг олдига, юртимга кетсам, келинларим, невараларимни қандай ташлаб кетаман, шу сув омбор турса, қандай яшаймиз? Невараларимни бир кунга ҳам ташлаб кетишга юрагим бормайди, жуда қаттиқ қўрқиб қолдик», — деган ўшанда Ҳайитгул опа (лекин энди фикри ўзгаргандек, сабабини Абдусаттор ака тушунтиради).

Абдусаттор ака президент билан учрашишни ўйлаб юрган, шунга ҳаракат қилган. «Бир неча марта бунга тўсқинлик ҳам қилишганди», деб эслайди у.

«Пешонамизга ёзилган экан, 13 октябрь куни президент билан учрашдим. Ўзим учрашиш орзусида юргандим, республика раҳбариятига катта раҳмат! Мени президент билан учраштиришди. Лекин гапириш навбати келмади, — дейди Абдусаттор ака. — Аввал қўрқардим, президент билан учрашганимдан кейин қўрқмай қўйдим. Тўғонни Россия билан Германия қуради, деди. Бу тошқин эътиборсизликдан бўлдими, деб қўяман баъзан. Шавкат Мирзиёевга илтимосимиз шуки, энди шу сув омборини миллий гвардия ходимлари қўриқласа, бундай фалокат бошқа бўлмайди, деб ўйлайман. Ёшимиз катта, ҳарбийларга кўпроқ ишонамиз-да. Чегарани қўриқлаяпти, шу боис бемалол ётибмиз-ку».

Ҳайитгул опанинг ўтган йилги саволларига Абдусаттор ака бугун жавоб беради: «Бу сув омбор бизга керак. Ўша ерда 100 гектар ерим бўларди. Ўша пайтларда сув Қозоғистон томонга оқиб кетарди, эссиз дердим. Ёзда бизга сув бўлмасди, насосдан сув чиқарардик, деҳқончилик қилишда қийналардик. Мана, энди сув бўлди. Дўстликда оғайниларим бор, улар маза қилиб деҳқончилик қиляпти, шунинг ортидан бойияпти. Шу омбор сабаб 100 центнердан буғдой оляпти. Сув омбор халққа керак, миллионлаб одам яшаяпти ҳозир. Бунинг фойдаси ниҳоятда катта», — дея ишонч билан гапиради суҳбатдошимиз.

«Мўъжизага тўла бу дунё»

Сардоба техноген офати ортидан юзлаб хонадонларда ардоқли буюмлар оқиб ёки лойга қоришиб чиқитга чиқди. Уйи қулаган бўлсин ёки қуламаса-да сув остига қолган бўлсин, барчасида эсдалик суратлар, видеотасмалар, ёдгорлик буюмлар йўқ бўлган. Ўсаровлар хонадонидан ҳам бир чамадон сурат ивиган — қўлда тутиб бўлмас даражада ивиган. Лекин битта сурат қолган. Энг муҳим сурат. Абдусаттор аканинг отаси туяда ўтиргани тасвирланган портрет. Хонани 2 метр баландликдаги сув босганида портрет шу сувдан бир неча сантиметр юқорироқда бўлган.

Оиланинг яна бир катта қувончи ўша, суҳбатимиз бошида тилга олинган, 2020 йил 1 май тонгида ёстиқ устида қолдирилган муқаддас китоб — Қуръон ўқишга яроқли ҳолда сақланган. Аниқроғи, лойга ботган саҳифалари ювилганида ёзувлари ўчиб кетмаган.

«Бу китобни 1992 йилда олганмиз, шу пайтгача кўз қорачиғидек асраб келганман. Биринчи варақлари ҳўл бўлган. Авайлабгина ҳар бетини ювдим. Фақат икки томонидан бир неча бетларигина титилган, қолганларини бемалол ўқиш мумкин», — деди Ҳайитгул опа.

Абдусаттор ака фалокат ортидан маҳаллаларда аҳоли учун қатор қулайликлар пайдо бўлганини алоҳида таъкидлайди: «Биринчи ўринда бизга газ келди. Ичимлик сув муаммо эди, у ҳам келди — бу сувни ичиб маза қиласиз. Гулистондаги оғайниларимиз бизнинг сувдан олиб кетяпти».

Уларга ҳам ҳукумат томонидан 40 миллион сўм пул ва жами 12 миллион сўмлик телевизор, музлаткич, печ каби маиший жиҳозлар берилган.

Тошқин туфайли қолдирилган тўй яқинда, апрель бошида бўлиб ўтди. Ҳайитгул опа саломга чиққан келини билан овуниб қолганини айтади, лекин ўша кунлар изтиробини унутолмаётганидан азият чекаётганини ҳам яширмайди. Ҳар оқшом ёстиғи ёнида зарур буюмларни эҳтиёт шарт тайёрлаб, сўнг ухлашга ётиш одатга айланиб қолган.

Муаллифлар: Мустаҳкам Тангриёрова, Мусулмонбек Иброҳимов

Манба: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Бола ўғрилари ушланди

2023-йилдан бери камида 25 нафар чақалоқни сотиб улгурган.

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Хамзат Чимаев: "У мени йўқ қилиб ташлайди"

UFC жангчиси Хамзат Чимаевнинг айтишича, UFC 308 турнирида Роберт Уиттакерда ғалаба учун имконият бўлмаган.

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини "портлатиб ташлади"

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Баҳодир Жалоловнинг Усик билан жанги қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

Баҳодир Жалоловнинг менежери Алик Фролов мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикка қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

Криштиану Роналду икки оғиз сўз билан "Олтин тўп"ни танқид қилди

Куни кеча "Олтин тўп" учун 30 нафар номзоднинг рўйхати эълон қилинди.

"Биздан Арманистон жанубини тортиб олишяпти, лекин буни ҳеч ким гапирмаяпти"

Унга кўра, Зангезур йўлаги яратилиши Арманистонни "суриялашув"га олиб келиши мумкин.

Ҳиндистон АҚШ ва ЕИнинг Россия нефть импортига қарши ҳужумларига жавоб қайтарди

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал баёнотида маълум қилди.

Биз дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга айланаётган давлатмиз

Ҳиндистон етакчиси Моди ўзининг сўнгги нутқида Трамп ва АҚШ маъмурияти расмийларининг танқидларига жавоб берди.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия Ўзбекистонга нота йўллади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур иш юзасидан расмий нота берди.

Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ҳафталик маоши маълум бўлди

Европанинг lentedesportiva.com сайти эксперти Оливер Обел «Манчестер Сити» жамоаси футболчиларининг ҳафталик маошларини таҳлил қилди.

Уиткофф Путинни нотўғри тушунган?!

Нашр манбаларига кўра, аслида Россия президенти бу ҳудудлардан Украина қўшинлари олиб чиқилиши кераклигини айтган.

Ушбу жараёнларнинг мақсади минтақада Россия ва Эронни заифлаштиришдир

Воқеалар Россия базасининг Арманистондан олиб чиқилишига олиб келиши мумкин

Украина ва Европа Россия ва АҚШ президентларининг учрашувига тўсқинлик қилиши мумкин

Худди шундай фикрни Олий Рада депутати Александр Дубинский ҳам билдирди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

Дилмурод Исломов республика «Зарб» кўрик-танловининг ва Доирачилар фестивалининг асосчиси ҳисобланади.

Болгарияда чўкиб кетган йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Болгариянинг Созопол шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси украиналик қизни қутқаришга уриниш пайтида сув остидаги қоялар орасида қолиб ҳалок бўлганди.

Машина устида салют учирган блогер 7 суткага қамалди

3 август куни содир бўлган ҳодиса видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Таиландда 30 қаватли минора қулаб тушди

Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.

Қозоғистонда йўқолган вертолёт парчаси ва экипажнинг жасади топилди

Эслатиб ўтамиз, EC-145 вертолёти 25 июль куни бедарак йўқолган

Тошкентда 3 нафар эркак банкоматни ўғирламоқчи бўлди

Ерга тушиб кетган банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.

Фарзандлари онасини кўришни истамаган аёл алимент пуллари ундирилди

Олтиариқ туманидаги ҳодиса бизни ачинарли ҳақиқатга яна бир бор тўқнаштиради: онанинг фарзандларини ташлаб кетиши.

Хитой фуқароси АҚШдаги ҳибсхонада ўз жонига қасд қилди

32 ёшли йигит ювиниш хонасида бўйнига осилган ҳолда топилган

2023 йилдан буён Исроил томонидан Ғазога 100 минг тонна бомба ташланди

Сўнгги 24 соат ичида Ғазода Исроил томонидан 100 нафар киши ўлдирилди

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги директори Мунир ал-Барш ижтимоий тармоқда маълум қилди.

ҲАМАС: Исроилнинг Ғазо шаҳрини босиб олиш режаси "катта хақ тўлашга олиб келади"

ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.

БМТ инсон ҳуқуқлари комиссари Исроилни Ғазодаги ҳарбий режадан воз кечишга чақирди

Бу ҳақда хорижий ОАВга таянган ҳолда Report нашри хабар берди.

Ҳизбуллоҳни қўлдан қуролсизлантириш — АҚШ ва Исроилнинг найранги

Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбари Абдулмалик ал-Ҳуси АҚШ ва Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қуролсизлантириш уринишларини кескин танқид қилди.

Исроил Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини тасдиқлади

Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.

Исроил ваъдасини бузди ва ғазоликларни «секин ўлдириш»да давом этяпти

Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналарини Европа Иттифоқига ваъда қилганидан тўрт баравар кам киритди. Бу ҳақда Euractiv Еврокомиссия ҳужжатларига асосланиб хабар берди.

Хитойда хавфли вирус тарқалди. Карантин чекловлари жорий қилинди

Хитойнинг Жанубий Фошан провинциясида чикунгуня вируси катта тезликда тарқалмоқда.

Тошкентда 19 ёшли йигит кўчада кийимсиз юргани бўйича маълумот берилди

Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.

Хитойда кўчки остида 14 киши қолиб кетди

Қолган беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ғазода қашшоқлик қурбонлари сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

АҚШнинг Жоржия штатидаги Форт-Стюарт ҳарбий базасига қуролланган шахс бостириб кирди

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар бор, бироқ уларнинг сони ҳозирча номаълум.

Испанияда жазирамадан 1060 киши вафот этди

Испанияда ёзнинг иккинчи иссиқ тўлқини хавфи остида, бу камида кейинги якшанбага қадар давом этиши кутилмоқда.