Самарқандлик «Аҳмадбой»нинг найранглари фош бўлди

A A A
Самарқандлик «Аҳмадбой»нинг найранглари фош бўлди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўзганинг мулкини ноқонуний тарзда фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган самарқандлик «Аҳмадбой»нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Суд жараёнида маълум бўлишича, судланувчи Рамеш Муртазаев 2014 йилнинг февраль ойида Камол Эгамқуловга тегишли бўлган Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган «Янги аср» газ қуйиш шохобчасини сотиб олиш учун 60 минг АҚШ доллари беришини айтиб, 42 000 АҚШ доллари бериб ушбу шохобчани ўзининг номига расмийлаштириб олган. Қолган 18 минг АҚШ доллар пулларини эса ўз эҳтиёжларига учун сарфлаб юборган.

Рамеш Муртазаев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2016 йилнинг октябрь ойида таниши Фаёз Жўраевдан Spark русумли транспорт воситаси учун 6 000 АҚШ доллари пул беришини айтиб, автомашинани фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни бошқа одамга сотиб юборган.

2016 йилнинг ноябрь ойи охирларида таниши Фарруҳ Хуррамовнинг ишончига кириш учун 2016 йил октябрь ойида бошқа бировга сотиб юборган Volvo русумли экскаваторини ўзига тегишли эканлигини билдириб, экскаваторни 200 000 000 сўм эвазига уни номига расмийлаштириб беришлигини ваъда қилиб, алдов йўли билан 7500 АҚШ доллари пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Ваъда қилинган Volvo русумли экскаваторини унинг номига расмийлаштириб бермасдан, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Рамеш Муртазаев ўзининг навбатдаги «тузоғи»ни 2016 йил декабрь ойида Самарқанд шаҳрида яшовчи таниши Армен Арустамовга қўяди. У Армен Арустамовнинг Nexia-2 русумли автомашинаси учун 6 500 АҚШ доллари пул беришини айтиб, автомашинани фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни бошқа одамга сотиб юборади.

Ўзгалар мулкини осонлик билан қўлга киритиб, фирибгарлик йўли билан мўмай пул топаётган Рамеш Муртазаев 2017 йилнинг январь ойида таниши Камол Эгамқуловнинг таъсисчилигида очилган «Боғдон Газ Сервис» МЧЖнинг директори сифатида иш бошлайди. Ўз мансабидан фойдаланиб «Боғдон Газ Сервис» МЧЖ фаолиятини ривожлантириш мақсадида «Ипотека банк»нинг Кўксарой филиалидан корхонани қайта таъмирлаш ва ривожлантириш мақсадида Ипотека кредити тариқасида ташкилот ҳисоб рақамига 450 000 000 сўм пулни ўтказдиради. Бироқ, Рамеш Муртазаев МЧЖни таъмирлаш ва ривожлантиришга йўналтирган кредит маблағларининг 100 000 000 сўмини «Сала-Бала» КТИЧФ’нинг ҳисоб рақамига қурилиш моллари олиш учун ўтказиб, 350 000 000 сўмини Эвеллина Строй Севис МЧЖнинг ҳисоб рақамига бажарилган ишлар учун ўтказиб, шундан 144 000 000 сўмни Камол Эгамқуловнинг номига «Ипотека банк» Кўксарой филиалидан очилган пластик картага ўтказиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Бу ҳам етмаганидек, 2017 йилнинг январь ойида «Боғдон Газ Сервис» МЧЖнинг ҳисобида бўлган умумий қиймати 14 700 000 сўмга тенг бўлган икки дона газ сақлаш сиғимининг газ қувурлари, газни тўкиш компрессори ва газ ўлчов колонкасини дастлабки тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган шахсларга сотиб юборган.

Ўз зининг «устаси»га айланиб қолган Рамеш Муртазаев 2017 йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида яшовчи таниши Сирожиддин Турсуновдан Ласетти (Gentra-2) русумли автомашинаси учун 14 500 АҚШ доллари пул беришини айтиб, автомашинани фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни ҳам бошқа одамга сотиб юборади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, таниши Аброр Жабборовдан тез кунда қайтариб беришини вада қилиб 22 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

2017 йилнинг апрель ойида эса таниши Илҳом Исмоиловдан вақтинча фойдаланиб туриши учун бир дона баҳоси 180 000 000 сўмлик Samsung русумли ковшли экскаваторни ҳам фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни ҳам бошқа шахсларга сотиб юборган.

«Ўзига хон, кўланкаси майдон» бўлган Рамеш Муртазаев 2017 йилнинг май ойида таниши Аҳрор Каримовга газ шохобчаси учун ёқилғи олиб келиб беришини айтиб, 134 000 000 сўм, Оқдарё тумани ҳокимиятида ишловчи танишларининг ёрдами билан Оқдарё тумани ҳудудидан 40 сотих ер олиб беришини айтиб, 2000 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу маблағларни ҳам ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Бу ҳам етмаганидек, 2017 -илнинг 5 май куни Аҳрор Каримовнинг АТБ «Халқ банки» Боғишамол филиалига 50 000 000 сўм миқдорида омонат пули қўйганлигини билган ҳолда, ушбу пул маблағини қўлга киритиш мақсадида Аҳрор Каримовнинг номидан ушбу пул маблағини ўзи раҳбарлик қилган «Янги Аср-1» хусусий корхонасининг ҳисоб рақамига ўтказиш сўралган аризани сохталаштириб, АТБ «Халқ банки» Боғишамол филиали бухгалтер-назоратчи Д.Обидовага тақдим қилган ҳолда Аҳрор Каримовнинг ҳисобида бўлган 50 000 000 сўм миқдордаги омонат пулларини «Янги аср-1» ХК ҳисоб рақамига ўтказиб юборади. Қўлга киритилган пулларни эса ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Суд жараёнида 2017 йилниг май ойида Рамеш Муртазаев таниши Илҳом Бадаловга онаси шифохонада эканлигини, онасини даволатиш учун ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ташкил қилиш учун пул кераклигини айтиб, 160 000 000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.

Ўзгаларни чув туширишни касбга айлантириб олган Рамеш Муртазаев 2017 йилниг май ойида таниши Сайфулло Маҳмудовдан тез кунда қайтариб бериш шарти билан 4 700 АҚШ доллари пулларини қўлга киритади. 2017 йилнинг май ойида Оқдарё тумани Қум кишлоғида яшовчи таниши Баҳриддин Абдуллаевдан эса тез кунда қайтариб бериш шарти билан 13 000 АҚШ доллари пулларини олиб бу пулларни ҳам ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

«Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади», деган нақл бор. Рамеш Муртазаевнинг фирибгарлигидан бир бора куйган Камол Эгамқуловдан иккинчи бор унинг алдовига ишонади. 2017 йилнинг июнь ойида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Камол Эгамқуловдан Ғаллаорол туманида жойлашган «Янги аср» газ қуйиш шохобчасини ишга тушириш учун 180 000 000 сўм пулларини тез кунда қайтариш шарти билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига учун сарфлабюборади.

Бундан ташқари, Рамеш Муртазаев 2017 йилнинг июль ойида таниши Сухроб Саидовнинг таъсисчилигида очилган «Минбар Самарқанд» МЧЖда директор лавозимида ишлаб келиши давомида МЧЖ фаолиятини ривожлантириш мақсадида суюлтирилган газ олиш учун «Агро банк»нинг Жомбой тумани филиалидан «Минбар Самарқанд» МЧЖнинг ҳисоб рақамига 300 000 000 сўм пулларни ипотека кредити тариқасида олиб, ушбу кредит маблағларини МЧЖ фаолиятини ривожлантиришга йўналтирмасдан, ўз манфаатлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Боз устига Р. Муртазаев 2017 йилнинг июль ойида «Минбар Самарқанд» МЧЖ ҳисобида бўлган икки дона баҳоси 117 384 580 сўмлик Ласетти русумли транспорт воситалари ва бир дона баҳоси 97 183 000 сўмлик Cobalt русумли автомашиналарни бошқа одамларга сотиб, пулларини ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судидда судья Ғ.Негматов раислида ўтказилган судда жараёнида томонларнинг фикрлари тўлиқ ўрганилиби, ушбу жиноий иш юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Суд ҳукмига кўра Рамеш Муртазаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Рамеш Муртазаевдан давлат фойдасига 16 376 660 сўм, жабрланувчи Камол Эгамқулов фойдасига жами 327 389 940 сўм, жабрланувчи Жўраев Фаёз фойдасига 45 035 815 сўм, «Боғдод Газ Сервис» МЧЖ ҳисобига жами 464 700 000 сўм, жабрланувчи Аброр Жабоаров фойдасига 180 143 260 сўм, жабрланувчи Сирожиддин Турсунов фойдасига 118 730 785 сўм, жабрланувчи Илҳом Исмоилов фойдасига 180 000 000 сўм, жабрланувчи Илҳом Бадалов фойдасига 160 000 000 сўм, жабрланувчи Сайфулло Маҳмудов фойдасига 38 485 151 сўм, жабрланувчи Баҳриддин Абдуллаев фойдасига 106 448 290 сўм, «Минбар Самарқанд» МЧЖ фойдасига 307 000 000 сўмлик моддий зарар ундирилиш тўғрисида ҳукм чиқарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Путин Зеленскийнинг шартини қабул қилди

Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

"Жаноб Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди"

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўл аҳолиси билан учрашувда кутилмаган эътирозга дуч келди.

Путин уруш бошланганидан бери илк бор Россияга қарши санкциялар киритган Ғарб давлатлари раҳбарлари билан бирга суратга тушди

Суратда Владимир Путин Си Жинпиннинг ўнг томонида, биринчи қаторда турибди.

Тошкентдаги Қорасув каналидан Нил тимсоҳи ушланди

Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Тошкент метрополитени юртдошларимизга мурожаат билан чиқди

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Мадуро қамоқхонадан Россияга салом йўллади

Бу ҳақда RIA Novosti агентлиги хабар берди.

Жанубий Корея бўйлаб ҳаво қатнови тўхтатилади, Wi-Fi ўчирилади ва бутун мамлакат бўйлаб телефонлар ўчирилади

Бугун миллионлаб мактаб ўқувчилари университетга киришни белгилайдиган Сунын имтиҳонини топширишади.

"Европа вакиллари Москвага боришга тайёр, фақат..."

Елисей саройида Россиянинг мулоқотга расмий тус бериш таклифи ижобий баҳоланган.

Россия, Хитой ва АҚШ етакчиларининг уч томонлама учрашувидан асосий баёнотлари

Мулоқот 1,5 соат давом этди.

Флик "Барселона" раҳбариятидан иккита трансфер сўради

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансферлар ойнасида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни муҳим вазифа деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистонда кучли ёмғир, қор ва совуқ кузатилиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9–12 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароити кескин ўзгариши ҳақида шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

Ўзгидромет 14–15 ноябрь кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган салқин ва ёғингарчили об-ҳаво ўрнини илиқ кунлар эгаллайди.

Исроилда парламент сайловлари якунланди: Нетаньяху учун кутилмаган натижа

Исроилда парламент сайловлари бўйича овозларни ҳисоблаш якунланди.

«Ан-Наср» уч нафар юлдузисиз Ўзбекистонга ташриф буюрди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасидаги навбатдаги учрашув олдидан Тошкентга етиб келди.

Актриса Барчин Ғофурова ва блогер "Кокош" қамалди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Украина қурол ишлаб чиқаришни оширишда қийналмоқда

"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.

Ким Чен Ин Трамп билан музокараларни тиклашга уринишларини эътиборсиз қолдирмоқда

The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти

Путин шахсий тартибда Украина учун NATO низомининг 5-моддаси намунасидаги хавфсизлик кафолатларига рози бўлди

Манбанинг сўзларига кўра, Путин NATO қўшинлари Украинада жойлаштирилмаслиги шарти билан бундай кафолатларга тайёр

Эрон собиқ олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ядро қуролини тақиқловчи фатвосини бекор қилиши мумкин

У ушбу фикрларни Эроннинг ядро дастури атрофидаги давом этаётган муҳокамалар фонида билдирди.

Литва Калининград вилояти чегарасидаги ҳодисага алоқадорлигини рад этди

Будриснинг қўшимча қилишича, Литва ҳеч қачон ўз ҳаво ҳудудидан Россия ҳудудидаги объектларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаган

Банк ходими мижозларнинг 3,2 млрд сўмини қиморда ютқазди

Бундан ташқари, яна бир шахс танишидан олган 26 минг долларлик иккита «Дамас» автомобилини қиморда бой берган.

Татяна Ким Европа Иттифоқи санкцияларидан кейин Wildberries раҳбарлигидан кетди

Маълум қилинишича, Ким 18 ноябр куни бош директорлик лавозимидан кетган. Унинг ўрнига Алексей Куликов тайинланган.

АҚШда киберхавфсизлик билан боғлиқ узилишлардан сўнг Оқ уй раҳбарини алмаштирди

Бу ҳақда BBC’нинг америкалик ҳамкори CBS хабар берди.

Европа ҳуқуқ маркази Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеани «ҳарбий жиноятлар» учун ҳибсга олишга чақирди

Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.

Мексикада энг катта наркобаронлардан бири қўлга олинди

Бу ҳақда «El País» нашри хабар берди.

Ҳурмуз бўғозида 4 миллион баррел нефть ташиётган икки супертанкер портлади

Бу ҳақда Tasnim News нашри Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз кучлари матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Исроил Эронга қарши янги уруш бошлашга интилмоқда

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Қашқадарёда болалар жанжали сабаб қўшнисини пичоқлаб ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Бу жиноятни содир этган эркакка 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Илон Маск республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган 500 миллион долларидан афсусда

Миллиардер Илон Маск АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар сарфлаганидан афсусда эканини билдирди.

Париж мэри GTA VI ўйини сабаб ишга кеч қолди

У буни очиқ тан олмаган, аммо шаҳар раҳбари соат 9:00 га белгиланган эрталабки йиғилишга келмади ва ишга фақат тушлик пайти етиб келган.

Путин Россия Европага қарши урушга тайёрланаётгани ҳақидаги гапларни рад этди

Россия Европа билан урушга тайёрланаётгани йўқ, бироқ Европа Иттифоқининг бундай режалари ҳақида доимий равишда эшитиб турибди.

62,3 фоиз педагог касбий сертификатлаш синовларидан ўта олмагани маълум қилинди

2024–2026 йилларда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида 47 936 нафар педагог қатнашган, уларнинг 62,3 фоизи синовдан ўта олмаган.

Путин Қрим кўпригига қилинган ҳужумлардан кейин ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бўлмаслигини айтди

Унинг сўзларига кўра, Россия Хавфсизлик кенгаши билан айрим соҳаларда ўт очишни тўхтатиш имконияти муҳокама қилинган.

«Жорж Вашингтон» авианосеци Форс кўрфазини тарк этди — Bloomberg

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШнинг икки расмийсига таяниб хабар берди.

Си Цзиньпин ядровий қуролларни бутунлай йўқ қилишга чақирди

Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.

Трамп Эрон билан урушни тугатиш учун Россия ва Хитой ёрдами керак эмаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан урушни якунлаш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмаслигини билдирди.

Россиянинг 2 Ту-95 бомбардимончиси Тайвань ҲҲМ ҳудудига кирди

Тайвань Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россиянинг икки Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти оролнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими аниқлаш зонасига жануб томондан кирган.

Португалия Украинага F-16 қирувчи самолётларини беришдан бош тортди

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел Киевда украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан ўтказган матбуот анжуманида баёнот берди.

Турк қаҳвасини машҳур қилган сир нимада?

Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Тошкентда Россия фуқароси ўз жонига қасд қилди

У яшаш манзили хонадонининг 9-қаватидан ўзини ерга ташлаб юборган ва олган тан жароҳатлари натижасида шу жойнинг ўзида вафот этган.