Самарқанддаги тарихий объектлар бузилаётгани ростми?

A A A
Самарқанддаги тарихий объектлар бузилаётгани ростми?

Самарқанд вилояти ҳокимлиги шаҳардаги тарихий почта биноси хавф остида қолганлиги тўғрисидаги хабарларга раддия берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири. 

Маҳаллий ва бир нечта хорижий нашрларда тарқалган хабарларга кўра, шаҳарнинг марказий қисмида Самарқанд давлат медицина институтининг ўқув биноси қурилаётгани, шу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли эса бу ҳолатни ноқонуний деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилмоқчи экани баён этилган эди.

Шунингдек, қурилиш олиб бориладиган ҳудудда жойлашган Самарқанд почтасининг бир асрдан олдинроқ қурилган тарихий биноси хавф остида қолиши мумкинлиги тилга олинган. Бу борада тарихий обидаларни асраш бўйича инспекция томонидан ушбу ҳудуд ҳимоя остига олингани, шунга қарамасдан, бузиш ишлари давом этаётгани ёзилган.

Самарқанд шаҳрининг Амир Темур, Бўстонсарой ва Шоҳруҳ кўчаларида жойлашган турар ва нотурар жойлар ўрнида "ТошбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси томонидан тасдиқланган бош режага асосан Самарқанд давлат медицина институтининг янги ўқув биноси қурилиши юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2011 йил 4 мартдаги ҳамда 2017 йил 2 майдаги қарорлари қабул қилиниб, қурилиш учун 0,5 га ер майдони ажратилган, деб хабар қилади ҳокимлик.

Таъкидланишича, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 27-28 август ва 2 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган таркибда ўтказилган мажлис баёнининг 41-банди ҳамда "Инвестиция ва инфраструктура лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги қарорига асосан ушбу ажратилган ер майдонида Самарқанд давлат медицина институтининг 800 ўринли янги ўқув биноси қурилиши Инвестиция дастурига киритилган.

Ушбу ҳужжатлар асосида Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 майдаги "Турар ва нотурар жойларини бузиш тўғрисида”ги қарори чиқарилган. Ушбу қарор билан белгиланган объектларни бузиш бўйича ишчи гуруҳи шакллантирилган. Қарорнинг 1-иловасида кўрилиши белгиланган бинонинг остида жойлашган, бузилиши кўрсатилган турар ва нотурар жойларининг рўйхати тасдиқланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи томонидан бузиладиган турар ва нотурар жойларининг мулкдорлари ёзма равишда, расман огоҳлантирилган.

"Интернет нашрида бузиладиган бино ва иншоотлар тарихий-маданий объект эканлиги тилга олинган. Аслида эса янги қурилиши режалаштирилган бино остидаги бузилиши белгиланган бинолар тарихий-маданий объект сирасига кирмайди. Бу ҳақда Ўзбекистан Республикаси Маданият вазирлиги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекциясининг хулосаси олинган", — деб аниқлик киритади ҳокимлик.

Шунингдек, Шаҳарсозлик кенгаши томонидан ўқув биносининг лойиҳаси тасдиқланган. Ушбу кенгаш таркибида минтақалараро давлат инспекцияси ҳам иштирок этган.

Хозирда Самарқанд шаҳар почтаси жойлашган, ҳақиқатдан ҳам ЮНЕСКОнинг рўйхатига киритилган мазкур бино қурилиши белгиланган ўқув биносидан камида 12 метр олис масофада жойлашган.

…Самарқанд шаҳрида тарихий-маданий объектлар жуда кўп. Уларни асраб-авайлаш, авлодлар учун зиён-заҳмат етказмасдан сақлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаяпти.

Кейинги пайтларда Самарқандга туристларнинг келишини кўпайтириш борасида кўплаб ишлар бажарилмокда. Ана шундай бир пайтда нафақат вилоят, балки республика раҳбарияти томонидан жиддий чоралар кўрилаётир.

Мақолада келтирилган манзилдаги объект хам шаҳарнинг бебаҳо бойлиги саналади ва бу ҳар қачонгидан ҳам жиддий равишда муҳофаза қилинади.

Айрим шахслар эса мана шундай саъй-харакатларни тушунмасдан, ўз манфаатини кўзлаб, уйдирма гапларни уйлаб топиб, интернетнинг ижтимоий тармоқлари орқали ўзларининг ғаразли ниятларини кўпсонли аҳолига тарқатишга уринмоқда.

Самарқанд медицина институти ўкув бинолари бугунги кунда шаҳарнинг турли худудларида тарқоқ, мослаштирилган иншоотда жойлашган. Янги ўқув биносининг қурилиши натижасида бўлажак медицина ходимлари асосан битта бинода таълим олиши учун имконият яратилади.

Бундан ташқари, талабаларнинг вақти, маблағи тежалади, таълим олиш сифатини ошириб, замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради. Қолаверса, янги бино шахар кўркига кўрк қўшади, дейилади ҳокимлик томонидан берилган раддияда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Путин Зеленскийнинг шартини қабул қилди

Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

"Жаноб Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди"

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўл аҳолиси билан учрашувда кутилмаган эътирозга дуч келди.

Путин уруш бошланганидан бери илк бор Россияга қарши санкциялар киритган Ғарб давлатлари раҳбарлари билан бирга суратга тушди

Суратда Владимир Путин Си Жинпиннинг ўнг томонида, биринчи қаторда турибди.

Тошкентдаги Қорасув каналидан Нил тимсоҳи ушланди

Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Тошкент метрополитени юртдошларимизга мурожаат билан чиқди

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Мадуро қамоқхонадан Россияга салом йўллади

Бу ҳақда RIA Novosti агентлиги хабар берди.

Жанубий Корея бўйлаб ҳаво қатнови тўхтатилади, Wi-Fi ўчирилади ва бутун мамлакат бўйлаб телефонлар ўчирилади

Бугун миллионлаб мактаб ўқувчилари университетга киришни белгилайдиган Сунын имтиҳонини топширишади.

"Европа вакиллари Москвага боришга тайёр, фақат..."

Елисей саройида Россиянинг мулоқотга расмий тус бериш таклифи ижобий баҳоланган.

Россия, Хитой ва АҚШ етакчиларининг уч томонлама учрашувидан асосий баёнотлари

Мулоқот 1,5 соат давом этди.

Флик "Барселона" раҳбариятидан иккита трансфер сўради

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансферлар ойнасида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни муҳим вазифа деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистонда кучли ёмғир, қор ва совуқ кузатилиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9–12 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароити кескин ўзгариши ҳақида шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

Ўзгидромет 14–15 ноябрь кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган салқин ва ёғингарчили об-ҳаво ўрнини илиқ кунлар эгаллайди.

Исроилда парламент сайловлари якунланди: Нетаньяху учун кутилмаган натижа

Исроилда парламент сайловлари бўйича овозларни ҳисоблаш якунланди.

«Ан-Наср» уч нафар юлдузисиз Ўзбекистонга ташриф буюрди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасидаги навбатдаги учрашув олдидан Тошкентга етиб келди.

Актриса Барчин Ғофурова ва блогер "Кокош" қамалди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Украина қурол ишлаб чиқаришни оширишда қийналмоқда

"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.

Ким Чен Ин Трамп билан музокараларни тиклашга уринишларини эътиборсиз қолдирмоқда

The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти

Путин шахсий тартибда Украина учун NATO низомининг 5-моддаси намунасидаги хавфсизлик кафолатларига рози бўлди

Манбанинг сўзларига кўра, Путин NATO қўшинлари Украинада жойлаштирилмаслиги шарти билан бундай кафолатларга тайёр

Эрон собиқ олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ядро қуролини тақиқловчи фатвосини бекор қилиши мумкин

У ушбу фикрларни Эроннинг ядро дастури атрофидаги давом этаётган муҳокамалар фонида билдирди.

Литва Калининград вилояти чегарасидаги ҳодисага алоқадорлигини рад этди

Будриснинг қўшимча қилишича, Литва ҳеч қачон ўз ҳаво ҳудудидан Россия ҳудудидаги объектларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаган

Банк ходими мижозларнинг 3,2 млрд сўмини қиморда ютқазди

Бундан ташқари, яна бир шахс танишидан олган 26 минг долларлик иккита «Дамас» автомобилини қиморда бой берган.

Татяна Ким Европа Иттифоқи санкцияларидан кейин Wildberries раҳбарлигидан кетди

Маълум қилинишича, Ким 18 ноябр куни бош директорлик лавозимидан кетган. Унинг ўрнига Алексей Куликов тайинланган.

АҚШда киберхавфсизлик билан боғлиқ узилишлардан сўнг Оқ уй раҳбарини алмаштирди

Бу ҳақда BBC’нинг америкалик ҳамкори CBS хабар берди.

Европа ҳуқуқ маркази Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеани «ҳарбий жиноятлар» учун ҳибсга олишга чақирди

Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.

Мексикада энг катта наркобаронлардан бири қўлга олинди

Бу ҳақда «El País» нашри хабар берди.

Ҳурмуз бўғозида 4 миллион баррел нефть ташиётган икки супертанкер портлади

Бу ҳақда Tasnim News нашри Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз кучлари матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Исроил Эронга қарши янги уруш бошлашга интилмоқда

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Қашқадарёда болалар жанжали сабаб қўшнисини пичоқлаб ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Бу жиноятни содир этган эркакка 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Илон Маск республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган 500 миллион долларидан афсусда

Миллиардер Илон Маск АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар сарфлаганидан афсусда эканини билдирди.

Париж мэри GTA VI ўйини сабаб ишга кеч қолди

У буни очиқ тан олмаган, аммо шаҳар раҳбари соат 9:00 га белгиланган эрталабки йиғилишга келмади ва ишга фақат тушлик пайти етиб келган.

Путин Россия Европага қарши урушга тайёрланаётгани ҳақидаги гапларни рад этди

Россия Европа билан урушга тайёрланаётгани йўқ, бироқ Европа Иттифоқининг бундай режалари ҳақида доимий равишда эшитиб турибди.

62,3 фоиз педагог касбий сертификатлаш синовларидан ўта олмагани маълум қилинди

2024–2026 йилларда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида 47 936 нафар педагог қатнашган, уларнинг 62,3 фоизи синовдан ўта олмаган.

Путин Қрим кўпригига қилинган ҳужумлардан кейин ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бўлмаслигини айтди

Унинг сўзларига кўра, Россия Хавфсизлик кенгаши билан айрим соҳаларда ўт очишни тўхтатиш имконияти муҳокама қилинган.

«Жорж Вашингтон» авианосеци Форс кўрфазини тарк этди — Bloomberg

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШнинг икки расмийсига таяниб хабар берди.

Си Цзиньпин ядровий қуролларни бутунлай йўқ қилишга чақирди

Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.

Трамп Эрон билан урушни тугатиш учун Россия ва Хитой ёрдами керак эмаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан урушни якунлаш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмаслигини билдирди.

Россиянинг 2 Ту-95 бомбардимончиси Тайвань ҲҲМ ҳудудига кирди

Тайвань Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россиянинг икки Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти оролнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими аниқлаш зонасига жануб томондан кирган.

Португалия Украинага F-16 қирувчи самолётларини беришдан бош тортди

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел Киевда украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан ўтказган матбуот анжуманида баёнот берди.

Турк қаҳвасини машҳур қилган сир нимада?

Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Тошкентда Россия фуқароси ўз жонига қасд қилди

У яшаш манзили хонадонининг 9-қаватидан ўзини ерга ташлаб юборган ва олган тан жароҳатлари натижасида шу жойнинг ўзида вафот этган.