Самарқандда ЙПХ ходимини калтаклаган фуқарога электрошокер қўлланди

Самарқандда ЙПХ ходимини калтаклаган фуқарога электрошокер қўлланди

Самарқанд вилояти ИИБ ЙПХ катта инспектори катта сержант Д.Боботаев ва ЙПХ инспектори сафдор О.Эргашевлар 31 май куни соат 08:35да Пастдарғом тумани «Пўлатчи» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-46 автомобиль йўлининг 25 км.да хизмат олиб бориши давомида «Жума деҳқон бозори» олдида 3.27 йўл белгиси таъсири остига қўйилган транспорт воситаларини планшет мосламасига расмга тушириб, уларнинг ёнига «Ласетти» русумли автомашина келиб, ҳайдовчиси 1994 йилда шу туманда яшовчи фуқаро А.Ч. автомашинадан тушиб, ҳеч бир сабабсиз «нима сабабдан мени автомашинамни фотосуратга олдинг»-деб тортишганлиги, шу вақтда катта сержант Д.Боботаевни кийимини чап томон погонини юлиб олиб, уни уриб тан жароҳати етказган.

Шу сабабли, фуқаро А.Ч. томонидан содир этилаётган қаршилик ҳолатини тўхтатиш учун сафдор О.Эргашев хизматда фойдаланиш учун берилган электрошокер мосламасини фуқаронинг чап елка соҳасига қўллаган.

Пастдарғом туман Тиббиёт бирлашмасининг шу кундаги маълумотномасига кўра, фуқаро А.Ч.нинг чап кўл елка қисмида тери усти қизариши жароҳати мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом туман прокуратурасининг шу кундаги хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги хати ва ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг маълумотномаси асосида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан 7 июнь куни хизмат текшируви ўтказилиб, текширув давомида РСТEИАМ Самарқанд филиали СТE бўлимининг 1 июнь кунидаги 1399-сон эксперт хулосасига кўра, Д.Боботаевни чап кўз юқори ва пастки қовоқ соҳасида қонталаш ва шилинма, чап кўз олмаси оқиш пардасига қон қуйилиши, чап олмаси ўрта даражали лат ейиши, кўриш ўткирлиги пасайиши каби жароҳатлари аниқланган бўлиб, улар ўтмас қаттиқ жисмлар таъсирида етказилганлиги, ушбу жароҳатлар “енгил соғлиқни бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатлари” гуруҳига киришлиги, етказилган вақти 31 май кунига тўғри келиши мумкинлиги кўрсатилган.

Хизмат текшируви давомида, ЙПХ инспекторлари ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари асосида ҳаракат қилганлиги бўйича хулоса қилиниб, хулоса ва тўпланган ҳужжатлар Пастдарғом тумани прокуратурасига юборилган.

7 июнь куни фуқаро А.Ч.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирги кунда Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!