Самарқандда халқаро автовокзал барпо этилади

Самарқандда халқаро автовокзал барпо этилади

Самарқанд вилоятидан ўтувчи М-39 автомагистралидаги Чўпан-Ота массивида халқаро автовокзал барпо этилади.

Маълум қилинишича, қурилиш 2023 йилда бошланади. Унда енгил ва юк автомобилларига хизмат кўрсатиш шохобчалари, умумий овқатланиш шохобчалари, тиббиёт пункти ва Duty free дўкони очилади.

Шунингдек, автовокзал шаҳар жамоат транспорти, шаҳарлараро автобусларга хизмат кўрсатади. У Қозоғистон, Қирғизистон ва Афғонистондан халқаро йўналишларни боғлаши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!