Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Самарқанд шаҳридаги «Меҳробод» маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд ўтказилди. Ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида ўтказилган сайёр судда қўшмачилик билан шуғулланиб келган икки фуқаронинг жиноий иши кўриб чиқилди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳрининг «Меҳробод» ва «Бек» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Акмал ва Расул Шукуровлар қўшмачилик билан шуғулланиб келган. Ўзаро тил бириктирган ҳолда жиноятини амалга ошириб келган бу икки шахс Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида жойлашган кўпқаватли уйлардан ижарага уй олиб, фоҳишахона ташкил қилишган.
Улар ахлоқсиз ниятларини амалга оширмоқчи бўлган кимсаларни пул эвазига ушбу хонадонга қабул қилиб туришган. Аммо жорий йилнинг 11 май куни Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида қўшмачилик ишини содир қилиб келаётган Акмал ва Расул Шукуровлар жиноят устида қўлга олинган. Мазкур тадбир давомида улар томонидан қилмиши эвазига олинган 110 минг сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судьяси Фурқат Раҳмонов раислигида ўтказилган сайёр суд жараёнида Акмал ва Расул Шукуровларнинг жиноятга қўл уришига оиласи ва маҳалла жамоатчилигининг бепарволиги, лоқайдлиги сабаб бўлганлиги таъкидланди. Унда сўз олган маҳалла оқсоқоллари келгусида уларни ўз йўлларини топиши, тарбияли ва намунали ёшларга айланиши учун бор имконияти даражасида биргаликда шуғулланишга қарор қилишганини билдиришди. Ҳар икки маҳалла вакиллари томонидан Акмал ва Расул Шукуровларни соғлом ҳаёт муҳитига қайтишига кафолат хати берилгани ва уларнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги ҳисобга олиниб суд ўз ҳукмини ўқиб эшиттирди.
Суд ҳукмига кўра, Акмал ва Расул Шукуровлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил 6 ойга озодликни чеклаш жазо қўлланилди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.