Самарқандда бир йилдан буён бедарак йўқолган бола топилди

Самарқандда бир йилдан буён бедарак йўқолган бола топилди

2022 йил 25 февраль куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Чақар” маҳалласида яшовчи, вояга етмаган, 2005-йилда туғилган Б.Турғунов яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолганлиги бўйича яқин қариндошлари ариза билан мурожаат қилишган эди.

Ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан қидирув тадбирлари олиб борилаётган эди.

2023 йил 27 март куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ профилактика катта инспектори маёр А.Бобоназаров ўзининг хизмат ҳудуди бўлган Самарқанд шаҳар Янгиқўргон маҳалласида профилактик тадбирларни ўтказаётган вақтида ушбу вояга етмаган бола маҳалла ҳудудида юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Иштихон тумани ИИБ ходимларига топширилди.

Ҳозирда болани уйидан чиқиб кетганлик сабаблари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!