2021 йил 1 март куни Қўшработ туман ИИБга, туманнинг “Қовунчи” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.С. ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 01 март куни икки нафар лўли миллатига мансуб аёллар онаси ва синглисини “фол очаман” деб, икки жуфт тилла сирғаларини алдов йўли билан талон-торож қилиб кетганлигини баён қилган.
“Зарбдор ойлиги” доирасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушбу жиноятни Иштихон тумани, “Иштихон” маҳалласи, “Навоий” кўчасида яшовчи Б.М. ҳамда С.С.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан икки жуфт аёллар сирғаси далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.