Самарқандда 58 та мансабдор президент топшириқларини бажармади, натижада...

Самарқандда  58 та мансабдор президент топшириқларини бажармади, натижада...

Самарқанд вилоятида президент топшириқларини ва ҳукумат ҳужжатларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаган 58 нафар мансабдор интизомий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб "turon24" маълум қилди.

Жавобгарликка тортилганлар орасида 5 нафар туман ҳокими ва ўринбосари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, мактабгача таълим, “Ўзбекэнерго”, “Сувоқова”, бандликка кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш ва ўрмон хўжалиги бошқармалари, тижорат банкларининг вилоят ва туман бўлимлари, ҳунармандлар уюшмаси, ирригация тармоғининг раҳбар ва масъул ходимлари бор.

Жумладан, “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган маҳаллаларга туташ 53 км йўлни таъмирлаш 2018 йилнинг 1 октябрига қадар якунланиши лозим бўлган. Самарқанд, Ургут, Нарпай, Пахтачи, Каттақўрғон, Қўшработ ва Иштихон туманлари йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари раҳбарларининг масъулиятсизлиги оқибатида белгиланган ишлар ўз вақтида бажарилмаган.

Вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи Муҳиддин Баҳриддиновга кўра, вилоят прокуратураси президент имзолаган ҳужжатларда белгиланган топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини алоҳида назоратга олган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!