Самарқанд вилоятида йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Самарқанд вилоятида йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қурилган, қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси бугун, 24 май куни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Фактлар:

➖ ушбу электр станция йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқариб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди;

➖ станция ишга туширилиши натижасида йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқиши олди олинади;

➖ ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини ўн кун давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!