Грузия президенти Саломе Зурабишвили Bloomberg'га берган интервьюсида Россия бутун урушда бўлмаса ҳам, деярли барча жангларда мағлуб бўлганлиги сабабли, Украинага қарши кенг кўламли урушини дипломатик йўл билан ҳал қилиш қўшинларини Абхазия ва Жанубий Осетиядан ҳам олиб чиқиш масаласини ўз ичига олиши кераклигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Грузия масаласи музокаралар столида бўлиши шарт, чунки Россия босиб олинган барча ҳудудлардан чекинмагунча бу уруш тугайди, деган фикрни тан олиш мумкин эмас.
"Россия чегаралари қаердалигини билиб олиши керак", — деб таъкидлади Грузия раҳбари нафақат Россия–Украина, балки Россия–Грузия чегарасини ҳам назарда тутиб.
"Агар Ғарб Россия томонидан босқинчи қўшинларни тўлиқ олиб чиқиб кетишни талаб қилмаса, 2008 ва 2014 йиллардагидек яна бир катта хатога йўл қўйилади", — дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, 2008 йил август ойида рус қўшинлари Грузия ҳудудининг бешдан бир қисмини эгаллаб, Грузияга қўшин киритган эди. Шундан сўнг Россия Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олган, аммо халқаро ҳамжамият томонидан бу ҳудудлар тан олинмаган.
Россиянинг ўша пайтдаги президенти Дмитрий Медведев Россия армияси тинчликни сақлаш амалиёти ўтказаётганини даъво қилган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.